MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна эфирда сиз азиз биродарларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Келинг азиз тингловчи бугунги эшиттиришимизда табиат ҳақида сизлар билан суҳбат олиб борсак. Кўпинча ён атрофимизга қараганда ажойиб табиат манзарасига кўзимиз тушади.

Лекин айнан шу гузал табиат қандай пайдо бўлганлиги ҳақида камдан-кам ўйласак керак. Бизнинг Ўзбекистон табиати ҳам бошқа мамлакатларнинг табиатидан қолишмайди. Албатта ҳар бир жойнинг ўзига яраша табиати, унда эса турли хил жониворлари мавжуд. Лекин энг қизиғи бири иккинчисига сира ўхшамайди. Шундан ҳам билишимиз мумкинки Отамиз Худованд Ўзининг нималарга қодирлигини шу орқали ҳам бизларга намойиш этган.

Бизнинг Ўзбекистор табиати ҳар фасилда ҳам ўзига яраша манзарага эгадир. Қишда ҳам тоғлардаги қорларнинг жилоси ҳар қандай кишининг кайфиятини кўтаради. Айниқса азиз тингловчи, оилангиз ёки ибодатхонадаги биродарлар билан бирга табиат қўйнига чиқиб дам олиш кишига хузур бағишлайди. Шу пайт бутун чарчоғингизни унутиб мазза қилиб дам оласиз. Мен шахсан энг яқин дўстларим билан балиқ овига бориб дам олишни ёқтираман.

Азизлар, шундай ажойиб табиатни яратган ва биз учун берган Худовандни қанчалик мақтасак ҳам арзийди. Азиз тингловчи, манашу Худованд томонидан берилган табиатни ва ундаги бойликларни қанчалик асраяпмиз? Келажакда фарзандларимиз ҳам шу табиат оромларидан фойдаланишлари учун уларга ўзимиздан кейин нималарни қолдиряпмиз?

Бугунги кунда шу ҳақида ўйлаб кўриш ҳар бир биродарнинг, қолаверса шу заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Азиз биродар, Худованд тартиб Худосидир. У хоҳлайдики нафақат ўз уйимизда, қолаверса ташқарида ҳам У берган ажойиботларни асраб авайлашимизни. Мен чет элда бўлганимда бир нарсанинг гувоҳи бўлдим.

Биз биродарлар билан тоққа сайр қилиб дам олиш учун бордик. Албатта ўзимиз билан бирга турли егуликлар, ичимликлар олган эдик. Кечга яқин уйга қайтиш пайтимизда ҳамма чиқиндиларни йғиштириб халталарга солдик-да маҳсус жойларда ажратилган чиқинди яшикларига ташладик. Хайрон қолганим тоғли зоналарда ҳам чиқинди учун маҳсус яшиклар ажратилгани бўлди.

Чиқиндиларни ҳеч ким мажбурий эмас, аксинча табиатни шунчалик севиб асраётганлиги учун йғиштириб маҳсус жойларга олиб бориб ташлаётгани ҳар бир биродарнинг кўзларидан билиниб турар эди. Азизлар келинг Худованд берган табиатни асраб авайлайлик. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top