3:02

Йўл белгилари

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб ором олинг. Ҳурматли радио тингловчи, агар қачонлардир ўз машинангизда саёҳатга чиққан бўлсангиз, йўлларда учрайдиган кўпгина йўл белгиларига кўзингиз тушган бўлса керак.

Баъзи пайтларда йўлларда катта қилиб осиб қўйилган рекламаларга ҳам кўзимиз тушиб қолади. Бундан ташқари, яна шаҳарлар орасидаги масофаларни кўрсатиб турадиган ёзма белгилар ҳам ҳайдовчилар учун йўлни аниқ масофасини билиш учун катта ёрдам беради.

Мана шу белгилар орасида энг керакли белгилардан бири, ҳайдовчиларни олдиндаги хавфдан огоҳлантириб турадиган йўл белгиларидир. Агар таниш бўлмаган йўлдан юришга тўғри келиб қолса, автомашиналарда фойдаланадиган йўл харитаси ҳар бир ҳайдовчи учун катта ёрдам беради.

Йўлда энг муҳими, барча йўл белгиларига амал қилиб, барча қонун ва қоидаларга бўйсунишдир. Агар шундай қилинса, ҳар бир инсон ва ҳайдовчи ўз кўзлаган манзилига соғ-саломат етиб олишига ҳеч шубҳа бўлмайди. Лекин барча қоидаларга амал қилмай, йўлдаги белгиларга диққат қилмай, машина бошқарадиган киши қачонлардир аварияга дуч келиши ёки бўлмаса ўз манзилидан адашиб кетишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

Инсон зоти ўз ҳаёти давомида ҳам адашиб қолиши мумкин экан. Лекин Худованд барча Унга қулоқ тутувчи инсонларни тўғри йўлдан бошқариб боришга ва ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишга ваъда беради. Забур китобининг 31 боби 8 оятдан то 11оятгача бўлган жойида айнан шу фикримизни тасдиқлайдиган ажойиб сўзлар битилган.

Келинг, азиз радио тингловчи, биргаликда ушбу оятларни ўқиб кўрсак: “Мен сенга ақл ўргатарман, юрар йўлингни кўрсатарман. Кўзим сенинг устингда бўлиб, Сенга раҳномолик қиларман. Онгсиз от ёки хачир каби бўлманглар! Уларни тутиб юриш учун юган ва сувлуқ тақмасанг, улар сенга сира бўйсунмас. Фосиқнинг дардлари кўп бўлур.

Вале Худовандга умид боғлаганга илоҳий лутф-карам доим ёр бўлур. Худованддан қувонинг, эй солиҳлар, хуррам бўлинг, тараннум этинг, эй барча кўнгли тўғрилар.” Азиз биродар, Худованд кўрсатиб турган йўл тўғри йўлдир, ушбу йўлнинг нотўғри эканлигига сизда ҳеч ҳам шубҳа бўлмасин.

Агар тўғри йўлни топишга қийналаётган бўлсангиз, Худованддан ибодат орқали сўранг. У барча инсонларга фақат тўғри йўлни кўрсатади. Муқаддас Китоб эса ҳар бир масиҳий инсон учун самога олиб борувчи харита кабидир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман. Интернет сайтимизнинг манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top