Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда яна сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Хурматли радио тингловчилар. Агар сиз бир неча дақиқа кўзингизни юмиб турсангиз нимани кўришингиз мумкин. Албатта қоронғўликда бошқа хеч нарсани. Муқаддас китобда Вартимей исимли бир киши бор. Унинг кўзлари кўр бўлиб хеч нарсани кўролмас эди. У доимо Йрихо шахрига кирадиган дарвоза олдида йўлнинг четида ўтирар ва тиламчилик қилар эди. Лекин унинг кўзлари кўр бўлганлиги сабабли бу шахарнинг гузалликларини кўришдан у махрум эди.
Хали Худонинг нажотини олмаган киши хам худди Вартимей сингар кўзлари ожиз, чунки у киши Худонинг ажойиб ишларини кўролмайди. Вартимей Исо Масих хақида ва кўп бор эшитган эди. У яхши билардики фақатгина Исо масих Унинг кўзларини оча олади. Чунки Вартимей Раббимизнинг қилган мўъжизалари хақида хам эшитган эди. Кунларнинг бирида у Раббимиз Исо Масих унинг олдидан ўтиб кетаётганини сезиб қолди ва овозининг борича, Эй довуд уғли менга ёрдам бер деб бақирди. Ва Раббимиз унинг кўзларини очди. Чунки Раббимиз уни хам севар эди. У бизларни хар биримизни камчиликларимизга қарамай севади.
Вартимей хар куни одамлардан садақа сўраб ўтирар эди. Раббимиз Ундан нима истайсан деганида у пул сўрамади. Унинг айтган гапи шундай эди: Мен кўришни истайман. Қандай ажойиб гаплар. Агар хозирги кунда Раббимиз соғлом одамга шундай савол берса у қандай жавоб берган буларди. Мени гунохларимни кечиргин деб айтармиди ёки мен дунёда энг бой киши бўлишни истайман деб ай1тган бўлармиди. Хозирги кунда кўп одамларни ўзларидаги бўлган гунохлари қизиқтирмайди. Вақтинчалик бўлса хам барча бой бўлиб яшашни истайди. Лекин энг мухим хаёт Худо биланбирга жаннатда бўладими? Ёки дўзахдами бу савол камдан кам одамларни қизиқтиради.
Азиз радио тингловчи мухлислар Вартимей мухтож бўлгани учун Раббимизни чақирди ва Раббимиздан ўзига керакли бўлган нарсани олди. Вартимей шифо олишдан хам Худонинг кечиримига кўпироқ мухтож эди. Бугун кўпчилик худди шундай Худонинг кечиримига мухтождир. Хаворийлар мактубида шундай диеилади.”Исога инонган хар бир кишининг гунохлариУнинг номи билан кечирилади, деб қадимий пайғамбарларнинг хаммаси хам шаходат берганлар”. Раббимиз Исо Вартимейни севиб у хақида ғамхурлик қилди. У шунингдек бизларни хам хар биримизни севади. Аслида биз унинг севгисига лойиқ эмасмиз. Лекин у барибир бизларни севади ва нажот беришни истайди. Агар У бугун сизни хам Вартимейни чақиргани сингар чақираётган бўлса. Унинг олдига келинг. Унга юрагингизни очинг. У сизга ва сизни қалбингизга шифо бермоқчи. Азизлар шунинг билан эшттиришимизга шу ерда якун ясаб сизлар билан хайирлашамиз.