3:12

Воизлик 62

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлис. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан ғоят миннадормиз. Келинг хурматли тингловчи бугунги эшттиришимиз орқали бир мухим нарса Худованднинг каломини қанчалик мухимлиги тўғрисида сўз юритсак. Мўқаддас китобнинг Луқо 10 боби38 оятдан 42 оятгача бўлган жойда Марта ва Марям деган опа сингиллар хақида гапирилади.

Раббимиз Исо Масих қайиргадир кетаётган бўлса ва бирон бир қишлоқда Худованднинг нажотига мухтож инсон борлигини билса албатта бир киши учун хам шу қишлоққа борар эди. Ана шундай инсонлардан бири Марта ва Марям эдилар. Раббимиз уларнинг Хонадонига ташриф бюрганида Марям раббимизнинг олдида ўтириб ўни Сўзларини тинглайди. Марта эса Раббимизга овқат таёрлаш билан овора бўлади. Биринчи қараганда албатта кимдир айтиши мумкин. Бу жойда Марта хақ деб.

Чунки Раббимиз кўп йўл юриб атайин улар учун шу ерга ташриф бюрди. Яна кимдир айтиши мумкинки, йўқ, бу ерда Худованднинг каломини тинглаш мухимроқ деб. Балки хар икки фикр хам қайсидир маънода тўғридир. Лекин 41 оятни ўқиб кўрсак шундай ёзилганини кўрамиз, “ Марта ,Марта, Бунча уриниб ташвишланмасанг! Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яхши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди. Хар азиз биродар Раббимиз Марямга Худонинг шохлиги хақида гапирди. Бу марям учун жуда мухим эди. Лекин Марта эса турли юмушлар билан овора бўлган.

Мен ишонч билан айтаманки Марта раббимизни яхши мехмон қилай деб шунча ташвишда бўлган. У хам Раббимиз Исо Масихни севарди ва шунинг учун хам Раббимиз Масихни яхши кутиб олишга харакат қилган эди. Тасаввур қилинг. Агар узоқдан кимдир сиз учун жуда мухим бўлган нарсани келтирса қанчалик хурсанд бўласиз.Шу инсонга хамма нарсангизни беришга хам таёр бўласиз. Энг камида уни яхши кутиб олиб мехмон қилиб кейин уни кузатиб қўямиз. Марта хам Раббимизга худди шудай муносабатда бўлмоқчи эди.

Тўғри Худонинг каломи доимо биринчи навбатда, лекин шу каломни гапирувчилар учун хам кимлардир хизмат қилиши керак. Мен жуда яхши эслайман мактабда ўқиб юрган пайтларимиз, бир синифдош дўстимиз бор эди. У дўстимиз жуда футбол ўйнашни яхши кўрар эди. Шу сабабдан кўпинча қолган дарсларга кечикиб келарди. Бир куни бир ўқитўвчимиз, сен хеч қачон ўзгармайсан, келажакда сени қўлингдан фақат қўй боқиб чўпонлик қилиш келади бошқа хеч нарсага ярамайсан деб айтган эди.

Шу гапдан кейин дўстимиз: домла ахир сизнинг қўйларингизни хам кимдир боқиши кераккў. Агар хамма хам ўқимишли домла бўлаверса ким чўпонлик қилади деган эди. Шунинг учун ўйлаймизки хаммани ўз хизмати бор. Марямда хам Мартада хам ва шунингдек бизларнинг хар биримизхда хам ўз хизматларимиз мавжуддир. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top