Қобил билан Ҳобил Адан боғининг ташқарисида туғилдилар. Улар гуноҳкор бўлиб туғилдилар. Одам Атонинг барча авлодлари Худодан ажралган ҳолда, гуноҳкор бўлиб туғиладилар. Бугун биз сизлар билан Худованд Ҳобилни қабул қилгани ҳақида гаплашамиз, қайсики Худони олдига имон ва У буюрганидай келгани хақида яна Худованд Қобилни нима учун рад этгани ҳақида хам гаплашамиз қайсики Уни олдига ўз йўл орқали келмоқчи бўлган. Худованд Одам Ато билан Момо Хавони адан боғидан хайдаб чиқаришининг ягона сабаби улар Худовандга қулоқ солмадилар Худога қулоқ солмаслик эса гунох. Улардан туғилган хар бир фарзанд хам энди дунёга гунохкор бўлиб келишар эид.
Одам Ато ва Момо Хавонинг фарзандларидан бўлмиш Қобил ва Хобил хам дунёга гунохкор бўлиб келишдилар. Шу жумладан биз хам гунохкор бўлиб дунёга келганмиз.Чунки биз хам Одам ато ва Момо Хавонинг авлодлармиз. Бизлардан қолаётган авлод хам гунохкордирлар. Сабаби уша гунохнинг таъсири хаммамизда мавжуд. Худованд Хобил келтирган қурбонликни қабўл қилди. У хам аслида гунохкор эди. Лекин ота онасига Худованд Адан боғида берган ваъдага яъни халоскор юбораман деган ваъдага у ишонар эди. Худованд нима деса хаммасига у рози бўларди. Шунинг учун хам у Худованд бюрганидай ўзининг қўйларидан яхшисини танлаб олиб Худованд учун қурбонлик келтирди ва гунохлари учун Ундан кечирим олди. Унинг акаси бўлмиш Қобил хам Ўзи етиштирган мевалардан Худованд учун қурбонлик келтирдаи лекин Худованд унинг қурбонлигини қабўл қилмади. Чунки у Худога ишонмас эди.
У ўзининг гунохкор эканлигини билар эди. Шундай бўлсада у Худовандга ишонишни хохламас эди. Ва Худованд бюрганлари билан рози бўлолмасди. У Худонинг Халоскор хақидаги ваъдасига ишонмасди. У ўзининг гунохлари кечирилиши учун Худованд бюрган қурбонликни келтирмади. Шундай бўлсада Худованд Қобил билан гаплашди. Сабаби У Қобилни севар эди. У ўз айбини тушуниб Худованд олдида тан олиб У бюрганидай қурбонлик келтиришни истамади. Баъзида инсонлар хам Худованд айтганидай қилмайдилар. Улар ўзларининг йўлини тўғри хисоблаб шу йўлдан юришни авзал кўришади. Натижада Худога қарши гунох пайдо бўлади. Инсонлар ўзларининг кучи билан нималарнидир амалга оширишни исташади.
Бу ишда Худонинг иродаси борми йўқми ўйлаб хам ўтиришмайди. Қобил хам худди шундай йўл тутиб Худога нисбатан ғазабланди ва ўзининг укаси Хобилни ўлдирди. Худованд бу хақида биларди. Шундай бўлсада Қобилдан қилган иши хақида сўради Қобил эса Худони алдамоқчи бўлди. Унинг қилган барча ишлари Худога қарши эди. Азизлар хар биримиз Қобилга ўхшамайлик. Худога нисбатан юрагимизни тош қилмайлик. Шундагина Худованд бизларни қабул қилади ва Ўзининг мархаматини бизларнинг устимиздан ёғдиради.