3:24

Воизлик 71

MP3

Ассалому алейкум қадрли радиомуҳлислари! Микрофон қаршисида яна мен Ғолиббекман. Бугунги мавзуимизни мен болаларга бағишламоқчиман, чунки улар бизнинг келажагимиз, бизнинг умидимиз ва таянчиғимиздир. Улар қанчалик мустаҳкам бўлишса, шунчалик биз тинч ва бахтли бўламиз. Рус халқда бир мақол бор: “Кичкина болалар – кичкина муаммолар, катта болалар – катта муаммолар”. Дарҳақиқат болалар катта бўлган сари ўзгарадилар. Уларнинг дунёқарашлари, қадриятлари ўзгариб, уларнинг юриш туришларига ҳамда руҳий ҳаётларига таъсир қилади.

Яқинда бир ибодатхонанинг чўпони ўз муаммоси билан мен билан бўлишди. У шундай деди: “Мана қаранг, ибодатхонамиздаги болалар яхши бўлиб юрадилар. Ўн тўрт, ўн беш ёшга кирганда эса улар дунёга кетиб қоладилар. Нима учун шундай бўлади, деб сўради у мендан. Биласизларми, бу муаммо нафақат ўша чўпонникидир. Бу муаммога кўплаб хизматчилар дуч келадилар. Ва бунга нафақат шайтон сабабчи.

Келинглар шу ҳақида бир оз фикр юргизайлик. Болалар орасидаги хизматимнинг ўн йиллик тажрибасига сўяниб мен шундай нарсаларга амин бўлдим. Мен ўйлайманки, бу муаммонинг энг биринчи сабаби — ибодатхонадаги болаларга жиддий қарамаслик. Ибодатхонага келганингизда сиз болалардан нимани кутасиз? Албатта, улар бир жойда жим бўлиб ўтиришларини, катталарга халақит бермасликларини. Балки бундай эмасдир. Агар сиз чўпон ёки хизматчи бўлсангиз менга қўйидаги саволларимга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўринг. Сиз бир марта бўлса ҳам болаларнинг машғулотига кириб ўтирдингизми? Ўқитувчилар қандай мавзу бўйича дарсларини олиб боряптилар? Ўрганиш жараёни сифатли ва самарали ўтиши учун уларнинг ҳамма нарсаси борми, яъни кўргазмалар, қоғозлар ва х.з? Болаларнинг неча фоизи Исо Масиҳга келганлар? Уларнинг қандай руҳий ва дунёвий муаммолари мавжуд? Агар ҳамма саволларимга тўлиқ жавоб берган бўлсангиз демак сиз зўр хизматчисиз!

Биринчи муаммодан эса иккинчиси келиб чиқади. Кўпчилик ўйлайдики, агар бола ибодатхонага келиб юрса у масиҳий деб. Асло бундай эмас. Шунинг учун улар кейинчалик дунёга оқиб кетадилар, асос йўқлиги туфайли. У ҳамма нарсани информацион уровенда қабул қилиб юрган, юрак эса ўзгармаган. Шунинг учун машғулотлар давомида болаларни тавбага чақириш керак, улар билан суҳбатлашиш керак, уларни кузатиб юриш керак. Уларга ибодат қилишни, Калом ўқишни, гувоҳлик беришни астойидил ўргатиш керак. Ўқитиш жараёнингиз самарали бўлиши учун яхши тайёргарлик кўриш лозим. Бунинг учун болаларни севоладиган “катта” юракка эга бўлиш керак. Баъзи ўқитувчилар шунчаки хизмат қиладилар, ҳатто ўтган машғулотда гапирган мавзуларини ҳам эслолмайдилар. Бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Каломда шундай қимматбаҳо сўзлар бор: “Нимаики қилсангизлар, Раббингиз учун қилгандай қилинглар”.

Мавзуимизга якун ясаб яна бир бор айтаман. Боланинг ёш бўлган даври жуда ҳам муҳим. Айнан шу даврда биз мустаҳкам пойдеворни қуришимиз мумкин ва қуришимиз керак, токи улар дунёга ва унинг хирсу хавасларига хавас қилиб Худодан узоқлашиб қолмасликлари учун. Хайр соғ саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top