3:26

Воизлик 19

MP3

Бизлардан хар биримиз қачонлардир васвасага тушганмиз. Исо Масих ерда яшаганида У ҳам васваса билан тўқнашганини хар биримиз Муқаддас китобдан яхши биламиз. Бу хақида Матто китобининг 4 боби 1 оятида шундай ёзилган:“Ўшанда Исо, иблиснинг синовидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди” Худованд Люциферни хам муккамал қилиб яратди. Бироқ Люцифер шайтон деган ном билан хар биримизга яхши танишдир. Люцифер Худога қарши чиқишни танлади. Ўша вақтдан бошлаб у бузилди. Хар биримизга яхши маълумки Шайтон, Одам Атони Худога қарши чиқиши учун, уни васваса қилганди. Энди эса у Исони Худога қарши чиқиши учун, Уни васваса қилишга ҳаракат қилганлиги хақида биз Матто китобининг 4 бобида ўқишимиз мумкин. Раббимиз Исо Масих бизнинг Халоскоримиз бўлмаслиги учун, Шайтон Уни ўз назорати остига олмоқчи эди.

Исо Масих Худо бўлиши билан бирга сиз билан менга ўҳшаган инсон ҳам эди. У чўлда бўлган пайтида бизлардек оч қолганди.

“Шунда васваса қилувчи Исонинг ёнига келиб, Унга: агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, айтгин, бу тошлар нонга айлансин! деди” Шайтон, Исо Ўзини Худонинг Ўғли эканлигини исботлашига мажбур қилишга ҳаракат қиларди.

Шу орқали Шайтон Исога, Худо Унга буюрмаган нарсаларни бажаришни таклиф қиларди. Лекин Раббимиз Исо Масих эса, фақат Унинг Отаси хоҳлаган ва буюрган вазифаларни бажариши учун осмондан ер юзига келганлиги хар биримизга маълум.

Исо Худонинг Ўғли. У тошларни нонга айлантира оларди, лекин Исо шайтонга қулоқ солмади. Раббимиз Исо, шайтон Унга буюрган нарсаларнинг ҳеч қайсини бажармади. “Исо унга жавобан деди: Тавротда: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”, деб ёзилган”-деди.

Танамиздаги жонни қўллаб- қуватлашимиз учун бизга овқат керак бўлади. Бироқ Худованд, овқатдан кўра муҳимроқ нарсалар борлигини бизга айтади. Биз Худонинг Сўзига муҳтожмиз, қайсики ҳақиқатга ва абадий ҳаётга олиб борадиган йўлни кўрсатувчи. Албатта хар биримизниг таналаримиз овқатга муҳтождир. Овқатсиз ҳалок бўлишимиз аниқ. Бироқ, агар биз соғлом танага эга бўла туриб, Худосиз ҳалок бўлсак ва абадий жазодан азоб чексак, буни биз учун қандай фойдаси бор? Биз нафақат таналаримиз ҳаёт бўлиши учунгина овқатланишимиз керак, булардан хам мухимроқ бўлган Худо билан абадий яшашимиз учун биз Худо Каломини эшитишимиз уни ўрганиб ва унга ишонишимиз керак. Матто китобининг тўртинчи бобини ўқиганимизда.Шайтон Забурнинг 90 нинчи саносидан оятларни ишлатганини кўрамиз.

Шайтон Муқаддас Китобдаги Худонинг сўзларини билади, бироқ уларни нотўғри қўллайди. Шайтон одамларни алдаш учун Худонинг сўзларини нотўғри талқин қилади. Шайтон ёлғончи ва алдовчидир. Эҳтиёт бўлинг: шайтон ҳозир ҳам алдашда давом этяпти. У инсонларни алдаб Худованддан узоқлаштиришга ва Худовандга қулоқ солмасликка бошлайди. Азиз тингловчилар доимо Раббимиз каби шайтонга қарши туришга ўрганайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top