3:51

Воизлик 34

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан Раббимизнинг Каломини бўлишишда давом этамиз. Худованд Раббимиз Исо Масихни хар бир инсоннинг гунохлари учун ўлим топиш учун ер юзига юборганлиги хар биримизга маълум. Исо Масих эса хар биримиз учун хожда ўлим топди. Шу билан бирга Ўз отаси томонидан бюрилган мухим вазифани бажарди. Бу эса Худовандга қанчалик буйсиниш кераклигини бизга маълум қилади Келинг хурматли тингловчи шу жойда Каломдан бир оятни биргаликда ўқиб кўрсак. Ушбу оят Юханно хуш хабарининг ўн еттинчи боби тўртинчи оятида ёзиб қўйилган.

Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим. Қандай ажойиб сўзлар. Хар бир Худога бўйсинувчи одамлар хақида эса шундай деб айтади Раббимиз Исо Масих «Сен дунёдан Менга берган одамларга Сенинг исмингни изҳор қилдим. Улар Сеники эдилар ва Сен уларни Менга бердинг. Улар эса Сенинг каломингга амал қилдилар», бу оят хам Юханно китобининг ўн еттинчи боби олтинчи оятида ёзилган. Исо самовий шуҳратини қолдириб ерда яшаганида, бу ерда чеккан азоб — уқубатлари учун ҳеч қачон шикоят қилмаган. У сабр-тоқатли эди. Худованд биздан хам худди шундай бўлишимизни истайди. У ўзининг ибодатларидан бирида, У дунёга келишидан олдин эга бўлган улуғворлигини тиклашини сўрайди.

Унинг юраги тубига назар ташлаганимизда У Отанинг олдига қайтишни чин дилдан истаётганини кўрамиз.Исо Ўз издошлари ҳақида Унга Ота берган одамлардек гапиради .Бу Худо танлаб олиши ҳақидаги сирнинг яна бир намунаси. Хоҳлаганларнинг барчаси Масиҳга келиши мумкин, лекин Уни қабул қилганлар Худо танлаб олган одамлардир. Бу Масиҳ тарқатаётган ҳақиқат Худодан эканлигини кўрадиган, уларни қабул қиладиган ва Исо Худо томонидан юборилганига ишонадиган одамлардир.Исонинг улуғланиш ҳақидаги илтимоси эгоистлик эмас эди, чунки У Отанинг улуғворлигини назарда тутган эди.

Ўғилни улуғлайдиган ҳамма нарса Отани ҳам улуғлайди ва Худонинг улуғлиги доимоУнинг яратганларига қаратилгандир. Исо дунёнинг гуноҳлари учун ўлди «Бутун башарият» сўзлари билан У, нажот исроил ҳалқидан узоққача етиб боришини кўрсатади. Шундай бўлсада У ибодатнинг бу қисмида Ота Унга берганлар ҳақида сўрайди. У Ўз шогирдлари ҳақида ибодат қилади . У дунёдан кетади, лекин улар унда қоладилар. У Отадан уларни Ўзи Ота номи билан сақлагани сингари сақлаши ҳақида сўрайди . Фақат «ҳалокат ўғли» Яҳудо халок бўлди. Яҳудо у ҳақидаги башоратнинг қурбони эмас эди, лекин у Масиҳни Нажоткор сифатида рад этиши эски аҳд башоратининг амалга ошиши эди холос.

Гапимизнинг тастиғини Забур саноларидан топиш мумкин бир юз саккизинчи боб, еттинчи хамда саккизинчи оятлар. Исо дунё Унинг шогирдларидан ва нафақат шогирдларидан, балки Унга ишонганларнинг барчасидан нафратланишини биларди. Чунки улар У сингари дунёда бўлсалар ҳам, лекин бу дунёдан эмасдилар. У Отадан уларни ҳам ишончларига асосланиб, барча қийинчилик ва омадсизликлардан озод этиш учун бу дунёдан олиб кетишини сўраса бўларди, лекин У Отадан уларни ёвузликлардан , яъни иблисдан сақлашини сўрайди. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top