3:28

Воизлик 78

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна радио орқали ғойибона кўришиб турганимиздан бағоятда хурсандмиз. Азизлар бугун мен Ғолиббек бир неча дақиқа давомида сиз азизлар билан бирга бўламан. Ибодат Масихий хаётида энг мухим омиллардан биридир. Худога шукурлар бўлсинки хар бир масихий инсон, кимнингдир ибодати орқали имонда мустахкам турибди. Энг қизиғи шундаки биз хаммамиз бир биримизга ака укадек ёки опа сингилдек бўлиб қолганмиз.

Бир эътибор бериб кўринга илгари хали Худованд билан таниш бўлмаган пайтлариимиз, айрим инсонларни танир эдик холос. Хозир эса деарли дунёнинг хар бир бурчагида танишимиз бор десак хам бўлади. Энг мухими Худованд бизларни Ўз ўғлининг танасида бирлаштирди. Шундай экан келинг азиз радио тингловчи дўстлар, бир биримиз учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Хаворий Павлус ўзининг мактубларининг бирида шундай деган эди: “Худо менга шохиддирки, мен Унинг

Ўғлининг Хушхабарини тарғиб этишда ситқидилдан хизмат қилибгина қолмасдан, узликсиз ибодатларимда сизларни хотирлайдирман”. Римликларга мактубининг 1:9. Дархақиқат Хаворий Павлус ўз давридаги биродарлари учун тинимсиз ибодатда бўлган. Бу хақида У ўз мактубининг бошқа бобларида хам айтиб ўтади. Бу билан биродаримиз Павлус хар биримизга ибодат хақида ўргатмоқчи. Айрим пайтларда эштиб қоламиз у биродарда бундай муаммоси бор, бу биродаримизда бундай муаммо бўляпти деган гапларни.

Агар иложи бўлса шу биродарнинг олдига бориб хол ахвол сурасак яхши. Лекин хар доим хам бунинг уддасидан чиқа олмаймиз. Шундай пайтларда ўша биродар учун унинг оиласи учун ибодат қилсак, биродаримиз учун анча далда бўлади. Кимнингдир муаммолар орқали рўхан йиқилгунича кутиб туршимас, балки вақтида ибодат орқали уни эслаш ва ўша биродаримизни Худонинг қулларига топшириш анча яхши бўлар эди. Ўзбекларда бир мақол бор қовун қовундан ранг олади деишади.

Агар шу мақолни Масихий биродарларимизга мослаштириб айтадиган бўлсак. Биродарлар бир биридан далда олади, деб айтсак бўлади. Бир биримиз учун ибодатда бўлиш бу энг ажойиб хизматлардан биридир. Балки сизда хеч қандай хизмат тури йўқдир, балки сиз кимнингдир ўзгаришини хохлаётгандирсиз. Бу хаммаси Худованднинг иродаси. Худога шу хақида ўз ибодатларингиз орқали баён этинг. Ўз оилангиз ва фарзандларингиз учун Худованддан сўранг. Солих инсоннинг тинимсиз қилган ибодатини Худованд албатта эштади.

Хурматли радио тингловчи мухлислар Бизнинг эшттиришларимизни тинглаб бораётганингиз учун сизлардан миннадормиз. Агар сизларда қандайдир саволлар ёки таклифлар бўлса бемалол бизларни интернет сайтимиз орқали бизга мурожат қилишингиз мумкин. Бизнинг манзил.www.najot.com Азиз радио тингловчилар шу билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top