Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар келинглар бугунги эшттиришимиз орқали сизлар билан Худовандимизнинг каломларини бўлишсак. Бугунги эшттиришимиз орқали Бутруснинг Раббимиз Исодан тониши хақида сўз юритмоқчимиз. Бутруснинг Раббимиз Исо Масихдан тониши хақида биз Муқаддас китобнинг Юханнога мактубидан 18 боби, 15 хамда 27 оятларида кўришимиз мумкин. Симун Бутрус ва Юҳанно бошқа тўққизта шогирдлари каби қочиб кетган бўлсалар ҳам, кейин Масиҳни Ҳанан олдига олиб бораётган оломон орқасида эргашиб бордилар.
Юҳаннони қароллар танишарди ва у бемалол олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди ва кейинроқ Бутруснинг киришига ёрдам бериш учун қайтиб келди, бизга шу бобнинг ўн олтинчи ояти шундай деб айтади. Дарвозабон чўри Бутрус Исонинг шогирди эканлигини шубҳаланиб сўради, лекин у унинг айбловини рад этди. Ҳаво совуқ бўлганлиги учун қароллар ҳовлида кўмир ёқиб исинишарди. Бутрус исинаётган гуруҳга бориб қўшилди. Бу вақтда Масиҳни сўроқ қилиш бошланганди. Бу кечаси олиб борилаётган яширинча, ноқонуний тергов эди. Ҳанан Исодан Унинг шогирдлари ва таълимоти ҳақида сўрарди . Олий руҳоний Исонинг издошлари номини ва уларни қаердан топиш мумкинлиги ҳақида билишга ҳаракат қиларди, лекин Исо шогирдларини хавф остида қолдирмаслик учун ҳеч нарса айтмади.
Исо олий руҳонийга Ўз таълимоти ҳақида қандайдир тушунтиришлар беришдан бош тортди. У Ҳананга нимадан бошлаши кераклигини эслатиб ўтди. Олий руҳоний Уни тинглаган ва Унинг таълимотидан хабари бўлган гувоҳларни чақириб, кейин Уни сўроқ қилиши керак эди. Чунки Исо яширинча эмас, очиқчасига яҳудийлар йиғиладиган ибодатхоналарда ва маъбадда таълим берган. Исонинг адолатли жавобидан жаҳли чиққан миршабларнинг бири, Унинг юзига тарсаки туширди. Бундай қўпол ҳаракатни олий руҳоний қораламади, бу эса у ерда йиғилганларнинг барчаси Ўзининг муқаддас ҳаёти билан уларнинг сирларини фош қилаётган Одамга нисбатан нафрат билан қараб турганликлари ҳақида гапирарди. Ҳовлида исинаётган вақтда Бутрус нотинч эди.
Ундан иккинчи марта Исо билан бўлганлиги ҳақида сўрашганида,бу Одамни танимайман деб яна Ундан тонди . Ниҳоят у боғда қулоғини кесиб олган қаролнинг қариндоши уни Исо билан бўлганлигини айтганда, у учинчи марта Масиҳдан тонди ва шу пайтнинг ўзида хўроз қичқирди. Бутрус Масиҳнинг хўроз ҳақидаги сўзларини эслаб, йиғлаб юборди ва ташқарига чиқиб кетди. Унинг ўзига бўлган ишончидан ҳеч нарса қолмади. Бутрус руҳи кучли бўлсада, танаси ожиз эканлигини кўрди. Фақатгина Муқаддас Руҳ орқали намоён бўладиган Худонинг ўзгартирувчи кучи, бизнинг ожизликларимизни кучга айлантириши мумкин. Ожизлигимизнинг сабаби қандай бўлишидан қатъий назар, унинг кўп қисми Худонинг кучига ишонмасдан қилган ҳаракатларимизга боғлиқ. Хурматли радио тингловчилар сухбатимизни шу ерда якунлар эканмиз. Хар қандай шароит бўлганида хам сизга сабр тоқат ва чидамийлик тилаб қоламиз. Келгуси эшттиришларимизгача хайр соғ омон бўлинглар.