Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз учун берилиб борилаётган эшттиришларимиз яна эфирда. Азизлар келинг бугунги эшттиришимиз орқали Худованднинг каломи орқали сизлар билан бўлишсак. Раббимиз Хожда нима учун ўлим кўрганлигини хар биримиз жуда яхши биламиз. Лекин ундан олдинги воқеалар ва Ўз ўлимидан олдин Раббимиз қандай қийинчиликларни бошидан ўтқазганлиги, қолаверса Унинг юрагидан қандай кечинмалар ўтганлигини хаммамиз хам билавермасак керак.
Шунга ўхшаш азоблар кўпинча биродарларимиз билан хам содир бўлиб турганлигини хар замонда бўлса хам эштиб қоламиз. Исо бошидан кечирадиган азобларини олдиндан биларди ва У Ўз ихтиёри билан шу ўлимга рози бўлди. Сабаби Унинг ер юзига келишидан асосий мақсади хам шу эди. Агар Раббий хоҳлаганида эди, У Ўз душманлари ва уларнинг кузатувларидан истаган вақтида қутулиши мумкин эди. Исо «азоб шаробини» ичиши керак эди ва биз ҳам Унинг издошлари сифатида уни У билан бўлишишга чақирилишимиз мумкин. Худонинг душманлари билан ҳамкорликдан ҳеч қандай яхшилик кутиб бўлмайди.
Қонуннинг барча қоидаларини бузиб, Масиҳни хочдаги ўлимга ҳукм қилган дунёдан адолат изламанг.Барча ожизликларингиз ва йиқилишларингиз, Бутрусда бўлгани сингари сизда ҳам ортиқча ўзингизга ишонганингиз оқибатида юзага келади. Бу сизни иккилантирмаслиги керак. Бутрусда яшаётган Муқаддас Руҳ ундан Тош ясади ва сизда ҳам худди шундай қилишга тайёр.Сиз ва дунё. Ичингизда бирор нарса васвасага жавоб берганида, у сизни жалб қилишини унутманг. Худонинг кучи васвасаларга қарши туришингизга ёрдам беради. Шунинг учун хам хар биримиз шундай бюук Худовандга ишонамиз.
Худо фарзандларининг йиқилиши Унинг иродаси эмас. Дунёни, танани ва иблисни енга олишингиз учун Унинг бутун кучи ва севгиси сизнинг ихтиёрингизда. Ўз ожизликларингизни, севувчи Отангизга очиб беринг ва У буни хоҳлагани учун сизларни кучли қилади. Хар бир кишидаги ожизлик сабаби қандай бўлишидан қатъий назар, унинг катта қисми Худонинг қўллаб-қувватловчи кучига бўлган ишончнинг йўқлигидан, ўз ихтиёрингиз бўйича ҳаракатингиздан ва ўзингизга
ишонишингиздан бўлади. Барча ожизликларимиз ва йиқилишларимиз Бутрусда бўлгани сингари бизда ҳам ортиқча ўзимизга ишонишимиз оқибатида келиб
чиқишини тан олишимиз керак.
Худованднинг Каломини хечким хеч қачон йўқ қила олмайди. Шунингдек Худовандга тегишли бўлган хар бир инсон хам худди шундайдир. Худонинг Каломи ҳақиқат бўлгани учун руҳий оламда бир неча асрлар давомида яшаб келмоқда. Уни ёки Худовандни ҳукм қилиш, ўзимизни ҳукм қилиш билан баробардир. Исо Масиҳ ва Муқаддас Китоб ҳукм қилинмайди, лекин сиз Уларни ҳукм қилсангиз, ўзингиз ҳукм қилинасиз. Хурматли радио мухлислари, Сизлар билан хайрлашар эканмиз хар бирингизга ва хонадонингизга Раббимизнинг тинчлиги ва хотиржамлиги ёр бўлсин деб қоламиз. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинг.