3:53

Воизлик 50

MP3

Худо ким Ўзи? У қанақа? Биз Уни қандай билишимиз мумкин? Уни билишнинг иложи борми? Худовандга ишонмоқчи бўлган хар қандай инсонда биринчи бўлиб анашу соволлар пайдо бўлади. Айримлар ўйлайдики агар Худованд бор бўлса мен учун бирон бир мўъжиза кўрсатсин шундан кейин мен унга ишонаман деб. Лекин шундай дўстларимиз ўйламайдиларки Худованд етарлича мўжизаларни инсонларга, хаётлари давомида кўрсатиб келган ва кўрсатмоқда хам.

Ана шундай энг буюк мўъжизалардан бири Раббимиз Исо Масихнинг хождаги ўлимидир. Хақиқатдан хам барча инсонларнинг ўрнига Раббимиз Хожда азоб чекди ва ўлим топди. Аслида эса анашу ўлим биз инсонларнинг хар биримизга қаратилган эди. Шу мўъжизанинг ўзи бизлар учун етарли эмасмикан? Биз Худовандни Унинг Ўзидан билиб олмоқчимиз. У ўзи хақида бизларга Мўқаддас каломда етарлича маълўмот беради. Шу каломда ёзилган ёзиқлар орқали эса У Ўзи ҳақида нима айтганини ва нималардан бизларни огохлантиришини хам билиб олишимиз мумкин.Энди бир савол туғилади.

Нима учун биз Ҳудо ҳақида билиб олишимиз керак? Чунки Худованд Ўзи биз У ҳақида билишимизни хоҳлайди! Худовандни билган инсон эса ўзини турли қинғирликлардан тийа олади. Еремиё 9:24та Худованд айтади: “Бироқ мақтанган, Мени билиб тушунгани билан мақтансинки Мен ҳукмронман, Мен ер юзида илтифот, ҳукм ва ҳақиқат яратувчиман; чунки биргина шу Менга мақбул бўлмоқда, дейди Худованд”. Бу оят бизга шуни айтадики, Худони билиш бу, биз амалга оширадиган нарсаларидан энг муҳимидир. Худо қанчалик буюк экан? У қанчалик муҳим? Унинг бошланиши борми?

Унинг охири бўладими? У қаердан пайдо бўлди? Худога нима керак? Ха! Хурматли радио тингловчи дўстлар шундай саволлар хар бир инсонни кўпдан бери ўйлантириб келммоқда. Худовандни кўрмай туриб Унга ишонганлар эса бахтлидирлар. Фақат Худованд абадийдир. Ҳамма нарсанинг бошланиши бор. Фақат Худо ибтидосиз; У чексиз; Худо АБАДИЙ. Дунёда бирор нарса пайдо бўлишидан олдин Худо бор бўлган, ҳозир ҳам бор ва ҳар доим бўлади. Худо йўқ бўлган вақтнинг ўзи йўқ. Унинг бошланиши йўқ.. У яратилмаган эди. У ҳар доим яшаган. У ҳар доим бор бўлган ва доимо шундай бўлади.

Худо мавжуд бўлмаган вақт ҳеч қачон бўлмайди. Худо хеч қачон ўлмайди. У абадий. У ҳар доим бор! Худо учбирликда мавжуд. Худо Каломини ўрганаётганимизда, Худо битта бўлса ҳам, лекин Унинг учта шахсдан иборатлигини билиб оламиз.Ўшбу учта шахс ким экан? Бу ҳақида Матто китобининг 28:19да эслатиб ўтилган. Худо Ота, Худо Ўғил яъни (Раббий Исо Масиҳ) ва Худо Муқаддас Руҳ. Ягона абадий Худони ташкил этган ушбу учта шахсни тасвирлаш учун биз учбирлик сўзидан фойдаланамиз. Албатта инсонларга бу нарсаларни тушуниш бироз қийинчилик туғдиради. Лекин бор хақиқатни тан олишдан бошқа иложи йўқдир. Учбирлик тушунчасини бизнинг онгимизга сиғдириш жуда қийин. Биз, Худо Каломидан тушунган ва билган нарсаларимизни тасвирлаб беришимиз мумкин холос. Худовандни тан олиш Уни яқиндан билишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top