3:40

Воизлик 51

MP3

“Бизлар имон орқали англаяпмизки, коинот Худонинг каломи билан бунёд бўлган, яъни кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келган”

Ибронийларга 11:3. Агар эсингизда бўлса, ёшлигимизд ерни пайдо бўлиши тўғрисида хархил гаплпр эштар эдик. Хозирги кунда эса, ушбу саволга жавоб турлича бўлиши мумкин. Кимдир ер ўз ўзидан пайдо бўлган деса яна кимдир, ерни Худованд яратган деб айтади. Сизларчи хурматли радио тингловчи мухлислар, қандай ўйлайсизлар бутун борлиқ нимадан пайдо бўлган деган саволга қандай жавоб берасизлар?

Ҳамма нарса қандай пайдо бўлгани тўғрисида сизлар қачондир савол берганмисиз? Ер қаердан пайдо бўлди? У нимадан яратилди? Юлдузлар, ўзга сайёралар ва ҳайвонлар қаердан пайдо бўлган экан? Умуман одамзоднинг яратилиш тарихи ҳақида эса нима дейса бўлади? Муқаддас Китоб, Худованд ҳамма нарсани яратди деб бизга айтади! Биз, Худованд Ибтидо Китобида яратилиш ҳақида ёзганларини яхши билиб олганмиз. Муқаддас Китоб – Худонинг ҳақиқатан нима бўлгани тўғрисида ҳақиқий ҳикоясидир. Энди эса, Худонинг биз яшаётган коинот яратилиши хақида бироз билмоқчимиз. Тўғри балки кўп нарсани биз охиригача тушуниб етмаслигимиз мумкин.

Лекин шундай бўлсада доимо Худованднинг қудрати хақида билишга харакат қилмоғимиз даркор. “Азалда Худо Осмон билан ерни яратди”-деб айтади Ибтидо китобининг 1:1. Ҳамма нарсанинг бошланиши бор. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Худодан ташқари ибтидодан олдин мавжуд бўлмаган. Худованд осмон билан ерни яратиш учун нимадан фойдаланган? Инсон бирон нарсани яратиш учун турли асбоб усканалар ва материаллардан фойдаланади. “Яратиш” бу “ҳеч нарсадан пайдо қилиш”дир. Хурматли тингловчи агар сизларда бирон нарсани пайдо қилиш учун материал бўлмаса, нима қилолишингизни айтиб бероласизларми?

Ха , албатта хеч нарса. Фақат Худованд ҳеч нарсадан бир нарсани ясай олади. Қандай қилиб Худованд осмон билан ерни ҳеч нарсадан ярата олди? Муқаддас Китоб, Худо учун ҳеч қандай имконсиз нарса йўқ, деб бизга айтади. “Эй Худованд! Сен еру осмонни Ўзингни буюк қудратинг ва узун қўлларинг билан яратдинг; Сен учун имконсиз нарсани ўзи йўқ” Еремиё китоби 32:17. Худонинг кучи бизнинг фаҳмлашимиздан баландроқдир. Худодан кучлироқ бўлган кимса борми? Фаришталарми? Шайтонми? Жинларми? Йўқ! Хеч ким Худо каби кучли эмас. Фақат Худованд бундай қудратга эгадир.

“Ер ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурар эди. Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этар эди” Ибтидо 1:2. Ер шаклсиз, кўримсиз ва бўм-бўш эди. Биз, Худованд уни қандай шакллантирганини яхши биламиз. У ўзининг қудратли сўзи орқали яратган эди. Биз, Худованд уни яъни ер юзини хам қандай тўлдиргани хам яхши биламиз. У хамма нарсани яратиш учун фақатгина Ўзининг қудратли сўзларидан фойдаланган эди. Худованд кучли сехиргар эмас. Балки бубк яратувчидир. У Ўзи истаган вақтда хохлаганини ярата олади. Унинг куч ва қудратига тан беришимиз керак. У буюк ва мохир яратувчидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top