3:26

Воизлик 57

MP3

Худованд ҳаммадан устундир. Худонинг ижодидан биронтаси ҳам, одам ясаган ҳеч бир бутга топинишга лойиқ эмас – фақат Худога топиниш керак. Худо Руҳдир. У жисмоний танага эга эмас. Худо қандай кўринишини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун Худованд, бизнинг фикримизча Унга ўхшаган, бирор нарсани ясамаслигимизни айтди. Худованд қандай кўринишини билишимизнинг ягона йўли – бу Унинг китоби бўлмиш – Муқаддас Китоб орқали бизга ўргатишидир.

Муқаддас Китобга зид келган нарсалар – бу шайтоннинг ёлғонидир. Биз Худо тўғрисида ҳақиқатни Муқаддас Китобдан билиб оламиз. Бутун дунё бўйлаб шайтон одамларни Худони ҳақиқий билишдан чалғитиб юрган. Улар энди ҳақиқий ва тирик Худони билмайдилар. Шайтон, Худони ўрнини эгаллайдиган бошқа нарсаларни берди. Одамлар, Худо қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги ўз ғояларига ва бошқа одамларнинг фикрларига эргашадилар. Одам қўллари билан ясалган ва уларнинг фикрларича Худони ифодлайдиган нарсаларга сиғинганлар бу Билан эса Худонинг бу амрни буздилар ва ҳукм қилиндилар.

Келинг хурматли радио тингловчилар шу ўринда Худованднинг кейинги амрлари хақида кўриб чиқайлик. “Худованднинг, Худойингнинг исмини бекорга чақирма; чунки Худованд Унинг исмини бекорга чақирганни жазосиз қолдирмайди” –деб айтади Чиқиш китобининг 20:7.Учинчи амрда Худованд, исроилликлар Ҳудони ҳар доим ҳурмат қилишларини уларга айтди. Улар, Худо – уларнинг Яратувчиси эканига ва улар қонуний равишда Унга тегишли бўлганларига ишонишлари керак.

Улар ҳеч қачон ўйламасдан Унинг номини айтмасликлари ва ишлатмасликлари керак. Ҳар бир одам, Худованд ҳаётимизни олиб қўйиш ва абадий жазога йўлиқтириш кучга эга бўлганини тушуниши керак. Бу, биз “Худодан қўрқиш” деганимизни назарда тутаётганимиздан далолатдир. Бошқа одамни ҳақорат қилиш – бу яхши эмас, бироқ биз Худога ҳурматсизлик билдирсак ёки Унинг исмини енгилтаклик билан ишлатсак, бу қанчалик бетавфиқ лик бўлади. Худога лойиқ бўлган ҳурматни Унга кўрсатмаганларнинг ҳаммаси ҳукм қилиниб бўлдилар.

Келинг хурматли тингловчи бир мисол келтириб ўтайлик. Хар биримиз хозир айтмоқчи бўлган мисолимизни қачондир эшитган бўлишимиз мумкин, балки хатто бошимиздан кечирган бўлишимиз хам мумкин. Қачонлардир кимдир ўғирлик қилмоқчи бўлса Худовандим ўзинг қўллаб қўватлагин деган гапларни хам ишлатган бўлишимиз мумкин. Ёки бўлмаса ким биландир уришмоқчи бўлсак Худовандим шу инсонни енгишим учун узинг куч бер деб айтган пайтларимиз хам бўлгандир. Энди соғ танамизга бир ўйлаб кўрайлик хурматли тингловчилар. Нотўғри ишлар учун Муқаддас Худонинг исмини ишлатишимиз тўғри бўлармикан.

Бу хам Худованднинг исмини бекорга тилга олиш деганидир. Сабаб ёвўз ишларни амалга оширишда Мўқаддас Худонинг исмини тилга олиш мутлақ нотўғридир. Хурматли тингловчилар Ҳудованднинг исмини доимо улуғлаш хар бир инсон учун жуда мухимдир. Чунки У хар биримизнинг яратувчимиздир, шу билан бирга хар биримизнинг химоячимиздир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top