3:31

Воизлик 59

MP3

Худованд Мусога бюуриб шундай деди: “Халқ учун ҳамма томондан чизиб, айт: эҳтиёт бўлинглар, тоққа чиқманглар ва унинг этагига ҳам тегинманглар; тоққа тегинган ҳар ким ўлимга тортилади; тоққа ҳеч кимнинг қўли тегинмасин, теккани эса тошбўрон қилишсин ёки камон билан отишсин; молми у, ёки одами тирик қолмасин. Карнайнинг узун овози эшитилган вақтда эса улар тоққа чиқишлари мумкин” ушбу оятни эски ахд китобининг Чиқиш китоби 19:12-13 оятларидан топиб ўқишингиз мумкин.

Худованд Синай тоғнинг атрофида чегара ўрнатишни уларга буюрди. Худованд тоққа тушган пайтда исроилликлар ёки бирон бир ҳайвон тоққа қўл теккизганидаёқ ўша заҳоти ўларди. Гуноҳнинг жазоси – ўлимдир. Чунки Худованд мутлақ муққадас, одам эса гуноҳкордир. У барча гуноҳкорларни Ўзидан четлаштириб қўйди. Улар энди Худога яқинлашолмайдилар. Мусо Синай тоғнинг этагига тушгандан кейин, Худованд тоғдан туриб исроилликларга гапирди. “Худованд ушбу сўзларни айтиб, гапирди:

Мен Худованд сени Миср еридан қуллиқ уйидан олиб чиққан сенинг Худойингман”-деди. Келинглар, Муқаддас Китобда ёзилган ўн амрга назар ташлайлик. “Менинг юзим олдида сенинг бошқа худойинг бўлмасин” Биринчи амрда Худованд, ҳар бир одамнинг Худоси фақат У бўлиши кераклигини айтди. Бу дегани, одамлар фақат унга сажда қилишилари керак. Унга, энг олий, энг буюк бўлганга қарагандай қарашлари керак. Худованд ҳеч кимга ва ҳеч нарсага Унинг ўрнини У билан бўлишишга йўл қўймайди.

Одамлар ҳаётларида ва ўлимидан сўнг муҳтож бўлган нарсаларда Унга суянишдан ташқари ҳеч кимга ва ҳеч нарсага таянишлари керак эмас. Улар ҳеч кимга ва ҳеч нарсага топинишлари керак эмас. Улар ўз фикрларида энг юқори жойни фақат Худога беришлари ва ҳамма нарса учун Уни олқишлаб, Унга миннатдорчилик билдиришлари керак. Ишаё китобининг 45:5да шундай дейилган: “Мен — Тангриман ва Мендан бошқа Худо йўқдир“ Ҳаётимизда Худонинг ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса эгалламаслиги керак.

Агар одам Худони ўрнига кимнидир қўйса, бу қаршилик ва гуноҳдир. Агар оғзимизда Худовандни ҳокимимиз деб тан олсак, аслида эса Уни юрагимизда биринчи ўрнига қўймасак, биз бу амрни бузган бўламиз. Бугун кўп одамлар Худони ўрнига ўзини қўядилар. Улар, ўзларининг келажакларнини назорат қилолади деб ўйлайдилар. Улар қилинаётган барча нарсаларда одамни олқишлайдилар. Шайтон ва унинг издошлари абадийликни оловли кўлда ўтқазадилар.

Баъзи одамлар, келажакда ўзлари билан нима содир бўлишни билиш учун гороскопларни ўқийдилар ёки фолбинларга мурожаат қиладилар. Бу эса биринчи амрни бўзишидир. Фақат Худовандгина хар бир инсоннинг келажагини билади. Шу билан бирга хар биримизнинг хаётимиз учун Унинг алохида режалари мавжуддир. Келинглар шунинг учун хам Худовандимизни улуғлайлик. Бутун одамзод тазим қилиши учун фақатгина ягона худованд мавжуддир. Нажотга олиб борувчи йўл хам ягона Раббимиз Исо Масихдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top