3:42

Воизлик 63

MP3

Азиз биродарлар келинг бугунги эшттиришимизни бир савол билан бошлайлик. Саволимиз шундай, Раббимиз Исо Масих учун қийин бўлган нарса борми? Албатта ушбу саволга оддий ва қисқагина қилиб йўқ деб жавоб берса бўлади. Лекин биз бугунги эшттиришимиз орқали айнан шу саволга кенгроқ қарамоқчимиз. Келинг Муқаддас китобга назар ташлайлик. Кечқурун эди. Исо халойиққа уйларига тарқалишни айтди. Исо ўн иккита шогирди билан қайиқа ўтириб Жалила кўлининг нариги қирғоғига сузиб кетишди. “Ўша куни кечқурун Исо шогирдларига: нариги қирғоққа сузиб ўтайлик,- деди.

Улар халойиқни жўнатиб, Исони ўтирган қайиғида олиб кетишди. Исонинг кетидан бошқа қайиқлар ҳам сузиб келди. Шу орада кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар қайиқни тебратиб юборди, қайиқ сувга тўла бошлади”. Ушбу оятни Мўқаддас китобнинг Марк китоби 4:35-37 ўқишингиз мумкин. Бу кучли бўрон эди. Кучли шамол эсарди, баҳайбат тўлқинлар эса қайиқнинг ёнларига урилар эди ва қайиқ сувга тўла бошлади. Сизлар бўрон бўлган пайтда бирор марта бўлса хам қайиқ ичида бўлганмисиз? Агар бўлган бўлсангиз, Исонинг шогирдлари ўзларини қандай ҳис қилганини тасаввур қилишингиз мумкин.

“Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётган эди. Шогирдлар Исони уйғотиб: Устоз, биз ҳалок бўляпмиз! Парво қилмайсанми?- дейишди” Марк 4:38.Исо қайиқнинг орқа томонида ухлаб ётган эди. Шогирдлар, Исо қандай қилиб ухлаши ва бепарво бўлиши мумкин, деб ўйлардилар. Шунинг учун улар Уни уйғотдилар. Шогирдлар Исодан буни ҳеч қачон сўрамасликлари керак эди. Исо уларнинг хавфсизликлари ҳақида ғамҳўрлик қилишини улар олдиндан билардилар. Сизларнинг фикрингизча, Исо бу вазиятда нима қилиши керак эди?

Исо касалларга шифо берарди ва жинларни ҳайдаб чиқарарди, аммо кучли шамол ва қаттиқ тўлқинланаётган денгиз билан У нима қилоларди?“Шунда Исо туриб, шамолга дўқ урди ва кўлга: жим бўл, бас қил! – деб қўйди. Шу онда шамол тинди ва чуқур сукунат бўлди”.Марк 4:39. Исо Худодир. У денгизни ва шамолни яратди. Дунёнинг бошланишида ерда қуруқлик пайдо бўлиш учун сувга тўпланишни ким бюурган эди? Исроилликлар уларни қувлаётган мисрликлардан қутулиш учун уларга Қора денгизни ким очиб берди? Буни Худо қилди.

Ҳамма нарса, шу жумладан океан ва денгизлар ҳам Унинг назорати остида, чунки У ҳамма нарсанинг Яратувчисидир. Исо Масиҳ Худо Ўғилдир. Колосаликларга мактуби 1:16да айтилган: “Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган”.

Сизлар ясаган нарсалар сизларга тегишлидир ва улар билан хоҳлаганингизни қилишингиз мумкин. Исо билан шогирдлари сузаётган денгиз ҳақли суратда Исога тегишли эди. Азалда ҳамма нарса У томонидан яратилган эди. Исо денгизни ҳам, шамолни ҳам, чақмоқни ҳам, булутларни ҳам яратди. Исо бўронга тинчишини буюрганда у тинди, чунки Исо Яратувчидир ва ҳамма нарсанинг ҳаққоний эгасидир. Хурматли тингловчи шунингдек хар биримизни хаётимиз хам Унга тегишлидир.Агар чин дилдан Унга ишонсак демак хаётингиз хафсизликдадир. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top