3:25

Воизлик 64

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан эфир орқали соғ омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар бўлсин. Чунки хар биримизни хаётимизни ва кундалик режаларимизни амалга ошишида албатта Отамизнинг юз фоиз аралашуви бор. Албатта бизнинг ушбу гапларимизни хали Раббимизга ўз хаётларини топширмаган инсонлар учун тушунтириб бериш бироз мушкулдир.

Чунки улар ўйлайдиларки кундалик хаёт ўз маромида давом этяпти деб.Келинг Хурматли радиомиз мухлислари бугунги эшттиришимиз орқали сизлар билан Муқаддас китобнинг Римликларга мактубидан ўниннчи боб хақида гаплашсак. Шу бобнинг тўққизинчи оятида шундай ёзилган: “ Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан ининсанг, нажот топасан”.

Демак шу оят орқали анниқ билишимиз мумкинки нажот олиш учун Исо Масихни Раббим деб тан олишимиз керак. Кимдир Раббим деб тан олиши учун эса албатта у киши Исо Масих хақида Унинг кимлиги хақида, ва нима учун Уни Худонинг Ўғли деб айтишимиз хақида, етарли маълумотга эга бўлиши лозим. Бундай малумотга эга бўлиш учун эса, хар биримиз дўстларимизга айнан шу хақида керакли маълумот бера олишимиз керак. Яъни биз буни Хуш хабар деб атаймиз.

Мен кўпинча биродарларимиздан шундай гапларни эшитганман, яъни менда Хушхабар айтиш иъноми йўқ, мен Хушхабар айтишни билмайман. Айнан шу дўстларимиз учун бир таниқли биродаримизнинг айтган гапи билан жавоб бермоқчи эдик. Хушхабар айтиш иъноми хар бир Масихийда бўлиши керак. Хар бир нажотга эга бўлган инсон бошқаларга хам қандай қилиб нажотга эга бўлганлиги хақида айтиб бера олиши зарур деган эди.

Келинг азиз биродарлар яна худди шу бобнинг ўн учинчи ояти хақида бироз сухбатлашсак. У ерда жумладан шундай ёзилган: Чунки “ Раббимиз исмини чақирадиган хар бир киши нажоттопур”. Ушбу оят биз юқорида келтирган ўнинчи оят билан қанчалик боғлиқ эканлигини кўриб турибмиз. Шу ерда ушбу оятга кичкина изох бериб ўтмоқчимиз. Раббимиз исмини қандай чақирамиз. Албатта бунинг учун бутун махалла ёки бутун жахонга бақириб овоза қилиш шарт эмас.

Бунинг учун оддийгина Раббимиз учун юрагимиздан жой бериш, ва Унинг кўрсатмалари ва амирлари бўйича яшаш ва барча гунохларимиз учун Худованд олдида тавба қилиб, Исо бугун мени юрагимга киргин деб айтишнинг ўзи етарли. Хурматли радио тингловчи мухлислар агар сиз бугуноқ Раббимиз билан ярашишга қарор қилган бўлсангиз жуда яхши. Хозирнинг ўзида Раббимиз Исо Масихдан барча гунохларингиз учун кечирим сўраб тавба қилишингиз мумкин. Исо Масих хар бир инсонда бўлган хар қандай гунохни кечиришга ва бошқа қайтиб у гунох хақида эсламаслик хақида ваъда берган. Хурматли тингловчи агар сизда қандайдир саволлар пайдо бўлса бемалол бизнинг интернетдаги www.najot.com сайтимиздан фойдаланиб ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top