3:54

Воизлик 68

MP3

Азиз тингловчи бугунги эшттиришимизни бир савол билан бошламоқчимиз. Сизнинг фикрингиз қандай? Худо бизни биз Уни қидирганимиз учун севадими? Албатта ушбу саволимизга кўпчилик йўқ деган жавобни беришади. Биз ўз кўнглимизда шундай деймиз: “…биздан узоқлаш; биз Сенинг йўлларингни билишни хоҳлаймиз”. Павлус эса бундай фикрни таъкидлайди: “Худони изловчи ҳеч ким йўқдир” деб ёзади Римликларга мактубининг 3:11. У бизга Ўз Инжили билан элчиларини юборганида, биз Уни очиқдан-очиқ рад этдик. У бизга Ўз Ўғлини юборганида, биз Уни шаҳардан қувиб, “Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истаймиз” деб, Уни хочга михладик.

“Биз Худони севмаган эдик, У бизни севди ва Ўз Ўғлини гуноҳларимизни ювиш учун қурбонлик қилиб юборди. Ана, бу муҳаббатдир” Биздан ўрнига-ўрин бирон нарса олиш учун Худо бизга шафқат қилдими? Биз яна: “Йўқ”, — деб жавоб беришимиз керак. Худонинг гуноҳни ювиш мақсади мутлақо худбинлик эмас. У бизда қарзимизни тўлаш учун ҳеч нарсамиз йўқлигини билар эди. У бундай ажойиб инъом учун ҳеч қачон мукофот ола олмаслигини билар эди. Худо биронта одам олдида қарздор эмас эдими? Йўқ, албатта.

У ҳеч кимга қарздор бўлиб қолмаган. “Ким Худога бир нарса бермишки, Худо унга қайтариб берсин. Бутун борлиқ Ундан чиқиб, У орқали бордир ва Унга қаратилгандир. Унга абадий шон-шарафлар бўлсин. Омин”. Келинг, ҳодисаларга тик қарайлик. Биз аҳлоқан ва руҳан ночор эканлигимизни Худо билар эди. У бизга нажотни эркин, шартсиз ва тўлиқ инъом сифатида бермаса ҳеч қачон имонга келмаслигимизни билар эди. У бундай қилишга мажбур эмас эди. Спержен бу ҳақда жуда яхши айтган: “Мангу Барҳақ учун Сизнинг Унга хизмат қилиш ёки қилмаслигингизнинг аҳамияти борми?

Агар Сиз Унга қарши бош кўтарсангиз, У бундан камроқ шавкатли бўлиб қоладими? Агар Сиз Худовандга қулоқ солмасангиз, бу Унинг чексиз бахтини барбод киладими? Агар Сиз Унга қаршилик қилсангиз Унинг тожи камроқ ярқирайдими ёки Само серҳашамлиги камаядими? Агар чивин ёниб турган ўчоқ билан жанг қилса, оқибати нима бўлишини биласизми? Айнан Сизнинг манфаатингизни кўзлаб Худо Сизни Ўзига яқинлаштирди. У Ўз манфаатини кўзлаб шундай қилармиди?” У нима учун шундай қилди? Фақат битта жавоб бор.

Бу тушунтирилиши қийин иноят, чексиз муҳаббат, беҳад, тўла ва эркин шафқат эди. Раббимиз Исо Масиҳ Нуқсонсиз инсон бўла туриб, бизларни Худо олдида оқлаш учун Голгўта хочида азоб – уқубат остида, шармандаликда ўлганида мукаммал қувончнинг, бахтнинг ва Само билан мулоқотнинг бузилганининг бошқача изоҳи бўлиши мумкин эмас. Худонинг танлови шундай эди – У хоҳлагани учунгина бизга нажот бериш. Бизнинг орамизда ҳеч ким буни англаб етишга қодир эмас. Ҳозир бизнинг қўлимиздан келадигани – Голгўта мўъжизаси қаршисида иззату эҳтиром билан туриш ва тиз чўкиш. Худо Ўз меҳр- иноятининг беҳад бойлигини мангуликда янада равшанроқ кўрсатади. Шу билан бугунги эшттиришимизга якун ясамоқчимиз. Келгуси эшттиришларимизда учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top