3:32

Воизлик 66

MP3

Хар бир Исо Масих ишонган инсон Уни бизнинг Раббимиз эканлигига шубха қилмаса керак “Бизнинг гуноҳларимиз учун ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилиб келди”-деб ёзилган Римликларга мактубининг 4:25. Ушбу оят хар биримиз учун жуда қадирлидир. Сабаби шу оят оқланганлигимизни яна бир бор такидлаб турибди. Албатта, агар Раббимиз Исо Масих гўрда қолганида бизнинг нажот топишимизга умидимиз қолмас эди. “Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз бефойда;

сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботгансизлар” ушбу оят хам хозиргина айтиб ўтган гапларимизни тасдиғидир.Албата ўлик Масиҳда нажот йўқ. Бироқ Худо Масиҳни ўликлардан тирилтирди, бу эса У амалга оширган ишнинг қабул қилинганлигидан далолат беради. Ва барча Унга ишонувчилар тирилишда Унга эргашадилар. Азиз дўстлар агар орамизда хали хам Масихнинг хождаги ўлимига иккиланаётган инсонлар бўлса, уларга қарата шундай демоқчимиз. Нажот фақатгина Масих орқалидир.

Масих ўзига ишонганларни хеч қачон уятга қолдирмайди. Яъни доимо уларга нажот бериш учун таёрдир. Худо Голготада улкан жарлик устидан кўприк қургани очиқ-ойдин кўринмайдими? Унинг солиҳлиги талаб қилган нарсани Унинг муҳаббати берди. Гуноҳкор имон орқали нажотга эга бўлди. Худо уни солиҳ деб ҳисоблай олади, ва улар орасида тинчлик ўрнатилган. Иноят бўйича Худо биз билан биз ўзимизнинг хизматларимиз билан сазовор бўлганимиздай эмас, бироқ Ўзининг меҳрибон шафқати бўйича ва бизнинг хизматларимизни ҳисобга олмай муомала қилади.

Уруш вақтида Пенсильвания штатининг Эфрат шаҳрида Питер Миллер исми воиз яшар эди. У Жорж Вашингтоннинг яқин дўсти эди. Худди шу шаҳарда воизни ёмон кўрган ва унга қўлидан келганича туҳмат қилиб юрган Майкл Уиттман исмли одам яшар эди. Шундай бўлиб қолдики, Уиттман ўта хавфли жиноятда иштирок қилиб, ҳибсга олинди ва ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда эшитган Миллер Жорж Вашингтон олдида Уиттманнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳақида ўтинмоқ учун Филадельфиягача бўлган 70 миль масофани пиёда босиб ўтди.

“Питер, — деди Жорж Вашингтон, — мен сенинг дўстингга ҳаёт тақдим эта олмайман”. Шунда Миллер Уиттман унинг дўсти бўлмай, ашаддий душмани эканлигини тушунтирди. Буни эшитиб чуқур ҳайратланган Вашингтон жиноятчини кечиришга рози бўлди. Уиттманни озод қилишди, ва у Эфратга Миллер билан бирга, душман сифатида эмас, дўст сифатида қайтиб келди. Худди ана шу иноятдир! Худо гуноҳкорлар билан айнан шундай муносабатдадир. Худонинг муқаддаслиги Унинг Ўғлининг биз учун ўлими билан қониқтирилган. Энди У бизга Ўзининг иноятини бера олади. Худонинг муҳаббат инъомига гуноҳкорлар сазовор бўлмаган. Гунохкор инсон Худодан бирон нарса талаб қилишга ҳақли эмас. Инсоният гуноҳга муккасидан кетган. Одамлар Худонинг қонунини бузган ва шу сабабдан улар Худонинг душманларидур. Худо уларни абадий маҳкум қилиши учун асослар етарли.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top