3:18

Воизлик 79

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз.Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Хаётимиз давомида бир гапни кўп маротаба эштишимизга тўғри келади. Яъни шундай гапни, инсон тупроқдан яралган ва тупроққа қайтади. Ўлим одамзод олдига ечиб бўлмайдиган саволларни қўяди. Нима учун одамлар эндигина яшашни ўрганганларида ўлишлари керак?

Бизнинг фикримизча ўлим ўлган одамга ва унинг қариндошларига нисбатан адолатсиздир. Ўлим – бу сир: нима учун тана ҳаракатдан тўхташи керак? Бу ўлим сабабли юзага келган бир неча саволлар холос. Масиҳийлик одамларнинг ўлим ҳақидаги саволларига жавобдир. Бу жавоб Исо Масиҳ билан боғлиқ. Ҳаётнинг Хўжайини бўлгани учун ҳам У ўлимнинг Ғолибидир. Лазарнинг қайта тирилиши ҳақида Хушхабарда берилган охирги белги, Исо одамзоднинг энг охирги душмани – ўлим устидан ҳам ҳукмрон эканлиги ҳақида гапиради.

Лазарнинг сингиллари Марта ва Марям Лазарнинг касаллиги ҳақида Исога хабар юборишганда, шундай дейишганди: «Ҳазрат, Сенинг азиз дўстинг касал бўлиб ётибди». Раббий Байтаниялик бу оилани севарди, У билан алоҳида севги ва дўстлик ришталари билан боғлиқ эди. Бу дўстликка ишонганлари учун опа-сингиллар, Исо уларнинг акаси касаллиги ҳақидаги хабарни эшитиши билан унга ёрдам беришига ишонишарди. Исо улар кутганидек жавоб бермади.

Улар акасининг азобларини енгиллаштиришни исташарди, Исо эса Худони улуғлашни, Ўзининг Илоҳий кучини исботлашни ва шогирдларининг ишончини мустаҳкамлашни истарди. Худодан енгиллаштиришини сўрашдан қўрқманг, лекин Унинг секин ҳаракати Худони улуғлашга қаратилган бўлса Уни қабул қилишга тайёр бўлинг. Худони улуғлаш учун қилинган хизмат, сизнинг фойдангизга хизмат қилишини унутманг. Доимо Худога ишонинг. Худога ишонган одам ҳеч қачон уялиб қолмайди.

Худонинг фарзандларига бўлган севгиси баъзан уларнинг ҳаётига қийинчиликларни ва синовларни беришга йўл қўяди. Лазарнинг ўлими Марям ва Марта учун, шогирдлари учун ва қайта тирилтиришда иштирок этган бошқа одамлар учун марҳамат бўлиб хизмат қилиши керак эди. Худо бундай вазиятларни, Унинг ҳаракатларини вазият ташқарисида кўришни истаганларни марҳаматлаш учун қўллайди. Исо шогирдларини У билан бирга Яҳудияга боришни таклиф қилганда, улар Унинг донолигига шубҳа қилдилар. Унга хавф солаётган жойга бориш тўғрими?

Бироқ Исонинг жавоби, Ота томонидан Унга берилган ишнинг «меҳнат куни» тугамас экан, душманлари Унга зарар етказа олмасликларига бўлган ишончини кўрсатди. Доим Худонинг иродаси билан яшайдиган одам бундай ишонч ва тинчликка эгадир. Нурни рад этган одам кўр одам сингари зулматда қоқилади. Азизлар хаётда хеч қачон қоқилмасликни сизларга тилаб, сизлар билан хайирлашиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top