3:54

Воизлик 55

MP3

Кўп йиллар ўтгандан кейин Ёқуб Каънонга қайтиб келди. Ҳаммаси бўлиб Ёқубнинг 12 ўғли бор эди. Худованд Иброҳим оиласини кўпайтириш учун нима қилганини бир эслаб кўринг-а! Энди эса Иброҳимнинг буюк невараларидан ҳар бири одамларнинг катта қабилаларга асос солишлари керак эди. Исроилнинг ўн иккита қабиласи уларнинг номи билан номланган. Исроил – бу Худованд уларнинг оталари Исҳоққа берилган исмдир. Худованд шундай деган эди. Бундан буён сени Ёқуб эмас, балки Исроил дейдилар.

Чунки сен Худо ҳамда одамлар билан курашиб, ғолиб чиқдинг, — деди” (Ибтидо 32:28). Иброҳимнинг невараси Ёқуб энди Исроил бўлди. Ҳатто бугун ҳам биз исроил халқни ушбу одамнинг номи билан чақирамиз. Худованд буюк халқни вужудга келтиришни Иброҳимга ваъдада қилганини энди бажараётган эди! “Ёқуб отаси мусофир бўлиб яшаган мамлакатда – Каънон диёрида яшайверди. Ёқубнинг насл-насаб тарихи эса қуйидагича: Ёқубнинг ўғли Юсуф ўн етти яшар ўсмир бўлиб қолган эди. У отасининг хотинлари Билҳа ва Зилпадан туғилган акалари билан бирга чорва боқар, отаси олдида акаларининг ғийбатини қилар эди.

Исроил эса Юсуфни ҳамма ўғилларидан кўпроқ севар эди, чунки у Исроилнинг қарилик чоғида кўрган ўғли эди. Шу сабабли унга беқасам тўн қилдирди”Ибтидо 37:1-3.Юсуфнинг акалари нотўғри иш қилганда, Юсуф бу ҳақда отаси Ёқубга айтиб берарди. “Юсуфнинг акалари эса оталари уни ҳамма ўғилларидан кўпроқ севганини билиб, Юсуфни ёмон кўриб қолдилар” Ибтидо 37:4. Юсуф севимли ўғил бўлгани учун акалари уни ёмон кўрардилар. Одамларнинг жаҳл қилишларининг ва бир-бирини ёмон кўришларининг асосий сабаби шунда-ки, улар Худодан ажралган бўлиб туғилдилар ва юраклари бузуқдир.

Хурматли радио тингловчи Сизлар ҳам баъзи пайтларда жаҳл қиласизларми, кимнидир ёмон кўрасизларми ва юрагингизда ҳамда фикрларингизда бошқа салбий ҳиссиётларни ҳис қиласизми? Биз ҳаммамиз Худодан ажралган бўлиб туғилдик ва буни ҳеч нарса ўзгартиролмайди. Биз, отамиз Одам Ато каби гуноҳли, ёвуз ишларни қиламиз, чунки биз гуноҳкор бўлиб туғилдик. “Бир куни Юсуф туш кўриб, акаларига айтиб берди. Улар эса уни янада ёмон кўриб қолишди. Юсуф акаларига: мен кўрган бу тушни тингланглар,-деди.

Тушимда бизлар экинзорда боғлам боғлаётган эканмиз. Қарасам, менинг боғламим ердан кўтарилиб, тик турган экан, сизларнинг боғламларингиз эса давра олиб, менинг боғламимга таъзим қилди. Юсуфнинг акалари унга: наҳотки сен бизнинг устимиздан подшоҳ ёки ҳукмрон бўлмоқчисан? — дейишди. Уни кўрган туши ва гапирган гапи туфайли янада ёмон кўриб қолдилар. Кейин Юсуф яна бошқа бир туш кўрди. Уни ҳам акаларига ҳикоя қилиб берди: Юсуф буни акалари ва отасига ҳам ҳикоя қилган эди, отаси уни койиб: бу кўрган тушинг қандай туш экан? Наҳотки мен, онанг ва акаларинг сенинг оёқларингга йиқилиб таъзим қилсак? — деди. Юсуфга акалари ҳасад қилишарди. Лекин отасини бу гаплар ўйлатиб қўйди. Худованд, Юсуфни оиласи билан нима содир бўлишни аниқ биларди. Юсуф ўз келажагини кўра олмасди. Униг тушлари қандай рўёбга чиқишни хам у билмасди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top