3:34

Исо ўлимининг исботи 3

MP3

Баъзи бир одамлар Исо ҳақиқатда ўлмаган деб ҳисоблайдилар. Агар хақиқатдан хам шундай бўладиган бўлса,У ҳолда Унинг қайта тирилиши ёлғон ва гуноҳларни кечириш иши хам рад этилган бўлади. Шу сабабга кўра Юҳаннодан Хушхабар Масиҳ ўлими ҳақида бир неча исботларни келтиради. Фисиҳ шанбаси табаррук бўлгани учун яҳудий мансабдорлари қатл этилганлар хочда қолишини истамадилар. Чунки бу шанба яҳудийлар учун жуда муҳим эди. Қуёш ботгандан кейин хочда ҳеч ким қолмаслиги керак эди. Руҳонийлар Пилатнинг олдига бориб, жасадларнинг болдирларини синдириб ташлаб, хочдан туширишни сўрадилар.

Агар Улар тасоддифан тирик қолганларида ҳам бир умрга ногирон бўлиб қолардилар.Аскарлар қароқчиларнинг болдирларини уриб синдирдилар, лекин Исонинг олдига келиб Унинг ўлганини кўрганларидан кейин Унга тегмадилар. Шундай қилиб улар ўзлари билмаган ҳолда Худонинг Қўзиси ҳақидаги башоратни амалга оширдилар. Лекин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тешди ва шу захоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди. Бу эса Исонинг ўлганига бир неча дақиқа бўлганлигини кўсатади. Юҳанно бу ҳодисанинг гувоҳи бўлганлиги ҳақида гапиради Юсуф ҳақида фақат Исони дафн қилиниш тарихидан биламиз.

У бой одам бўлиб, кенгаш аъзоларидан эди. У Исо ўлимга ҳукм қилинган эрталабки йиғилишда қатнашмаган эди. У ҳам Никодим сингари Масиҳнинг сирли шогирдларидан бири эди, лекин хоч ўз муносабатини очиқчасига кўрсатишга мажбур қилди. Ҳеч ким Гўлготада бетараф бўлиб қололмайди. Ишониш ёки ишонмаслик мумкин, лекин бошқа нарса бўлиши мумкин эмас. Юсуф Исони дафн қилиш учун Пилатдан рухсат олди. У Никодим билан бирга Исонинг танасини хочдан ечиб олди ва уни дафн этишга тайёрлади. Яҳудийлар одати бўйича тана узоқроқ сақланиши учун уни муаттар хушбуй атир упалар билан кафанладилар.

Улар мисрликлар сингари танани мумиёлашмасди. Исо ҳали ҳеч ким дафн қилинмаган қабрга қўйилди. У хочга михланган жойга яқин бир боғда жойлашган эди. Бу тафсилотлар жуда муҳим, чунки аёллар бошқа қабрга борганларидан кейин қайта тирилиш ҳақидаги миш-мишлар бошланганини рад этади. Шогирдлари ва Исонинг дўстлари ҳаёлида Исонинг танаси қўйилган жой ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ эди.Исонинг издошлари адолатлилар қаторига киришлари учун У қароқчилар қаторига киритилган эди. Хатто азобли дақиқаларда ҳам Исо бошқаларни унутмади.

Масиҳ томонидан тайёрланган нажот худди шундай якунланди ва фақат уни қабул қилиш қолди холос. Анашу Раббимиз михланган хож Масиҳнинг душманлари устидан қилган буюк тантанаси ва уларнинг бошлиғи иблис устида қилган ғалабаси эди. Агар сиз Масиҳни қабул қилмаган бўлсангиз, энди У сиз учун яшаб сиз учун ўлганлигини билганингиздан кейин Унга юрагингизни топширинг ва Уни қабул қилинг. Худованд сизни кутяпти. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимизни бир савол билан якунламоқчимиз. Кўпчилик одамлар Масиҳ нима учун ўлганлиги ҳақида билмайдилар. Агар сиз билсангиз, У ҳақида бошқаларни ҳам хабардор қилиш учун нималар қиляпсиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top