3:17

Шанба дам олиш куними?

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз радио тингловчилар билан яна радио мавжлари орқали учрашиб турганимиздан бегоят миннадормиз. Бугун микрафон қаршисида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Бизнинг замонда хохлаган киши якшанбадами ёки шанбадами хохлаган кунида мехнат қилиш хуқуқига эгадир. Лекин Раббимиз ва Ундан олдинги яшаган пайғамбарлар даврида шанба кунларида мехнат қилиш тақиқланар эди.

Раббимиз Исо одати бўйича шанба кунлари маъбадга борарди. У бу куни меҳнат қилгани ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ. Бироқ У бу кунни касалларни соғайтиришга, шунингдек таълим беришга ва насиҳат қилишга қаратди. Унинг шанбага бўлган муносабати одамларнинг ҳаётида шундай вазиятлар бўлиб туришини ва бундай вақтларда ўрнатилган урф-одатларни бузиш мумкинлигини ва бузиш кераклигини кўрсатади. Масалан, баъзи бир жамоатларда одамлар кўп йиллар давомида қўлланилгани учун ўз усулларини ҳимоя қиладилар, ундан ҳам фойдалироқ ва самаралироқ бўлган янги усулларни рад этадилар.

Яҳудийлар эса Исонинг ушбу ҳаракатига қарши эдилар ва У шанбани бузганлиги учун Уни ўлдиришга ҳаракат қилардилар. Исо Ўзини Худо билан тенглаштиргани учун, Худони Отам деб атагани учун Унга нисбатан яҳудийларнинг нафрати янада ортди. Исо ҳеч қачон бу айбловни инкор этмагани диққатга сазовордир. У Илоҳийликка давогар эди, чунки У Худо эди. Хозирги замон тилида айтадиган бўлсак Либерал танқидчилар Муқаддас Битикнинг бу жойини танқид қилиб, Юҳанно ёзувини шубҳа остида қолдирадилар.

Бу Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатни яширишнинг энг оддий усули эди. Бироқ Исо яратган мўъжизалар, одамларни руҳан ўзгартирадиган «катта ишларнинг» белгиларигина холос. Хурматли тингловчи қандай соғайишга муҳтож бўлсангиз ҳам Унга мурожаат қилинг! Ўлаётганларни кўраётганингизда юрагингиз оғрийдими? Яқинларингизга ёрдам керак бўлганда бунга доим тайёрмисиз? Рағбат сўзларингиз ва гувоҳликларингиз билан одамларни тинчлантириб, уларнинг кўнглини топа оласизми? Худо сизга нафақат нажот беради, балки сизни ўзгартиради ҳам!

Исонинг «катта ишларидан» бири – Унинг абадий ҳаёт бериш қобилиятидир. Худонинг ҳаёт берадиган кучи Унга ҳам хосдир ва У буни хоҳлаган одамида намоён қила олади. У ҳаётдир, У ҳаётга эгадир, У абадий ҳаётни бахш этади. Агар сиз Унга итоат этсангиз, яъни Уни тушунсангиз ва Унга ишонсангиз У сизга бу ҳаётни беради. Бу дегани Масиҳга ишонган ҳозир ҳам абадий ҳаётга эга эканлигини билдиради. Ушбу абадий ҳаётга эга бўлганлар ҳукм қилинмайдилар. Улар ўлимдан ҳаётга ўтганлар.

Шундай кун келадики, ўликлар Унинг амри билан қабрларини ташлаб чиқадилар. Солиҳлар, яъни Унга ишонганлар абадий ҳаёт учун қайта тириладилар, ёмонлик қилганлар эса ҳукм қилиниш учун қайта тириладилар. Улар нажот бериш учун келган Исо томонидан ҳукм қилинадилар. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top