Ассалому алайкум хурматли биродарлар. Сиз билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли биродарлар келинг бугун жамоатлар хақида бироз сухбат қурсак. Жамоат дегани нима ўзи? Биз нима учун у ерга борамиз? Манашу саволларга жавоб беришга харакат қилайлик. Жамоат бу имонли биродарларнинг биргаликда, Худовандни улуғлаш учун учрашадиган жойи десак хам бўлади. Аслида хам шундай. Жамоат бошлиғи Худованднинг сўзини бизлар билан бирга бўлишса, яна кимдир чиқиб Худовандни улуғлаб қўшиқ куйлайди, кимдир эса Худовандга атаб ёзган шъерлари билан яратгувчини номини улуғлашни ёқтиради.
Албатта булар Худовандга хуш ёқади. Худовандни улуғлаган кишиларни эса янада баракалайди. Сабаб ўзимиздан қиёс қилайлик. Агар кимдир сизени мақтаса ўйлаймизки бу нарса сизга хуш ёқади. Ва у кишига ўз миннаддорчилигингизни изхор қиласиз. Айтмоқчимизки жамоатга келган киши, хар бири Худовандни улуғлашга хаққи бор. Лекин минг афсуслар бўлсинки, кўпчилик жойларда белгиланган кишиларгина ўз хизматларини бажаришади холос. Келинг ушбу фикримизни бир мисол билан тушунтиришга харакат қилайлик. Агарда биз кино ёки театрга борсак. Жим ўтириб томоша қилишга мажбурмиз. Чунки уерда белгиланган маълум кишиларгина ўз вазифаларини бажаришади холос.
Биз эса томошабин сифатида томоша қиламиз холос. Лекин бизларнинг фикримизча жамоат театр ёки кино эмас, биз у ерга кимнидир чиқишини томоша қилиш учун келмаймиз. Албатта хар бир киши ўз билгани бўйича қандайдир хизматда иштирок этса мақсадга муовфиқ бўларди. Бир ибодатхонада хар якшанби куни йғилиш олдидан иштирокчилар ўз ўриндиқларини чангини тозалаш билан бошлашар экан. Кунларнинг бирида бир оддий киши келиб, чупонга шундай дебди. Мен хам қандайдир хизматни бажаришни истайман. Менга хам хизмат беринг. Шунда чупон агар йўқ демасангиз хар сафар йғилиш олдидан келиб шу ўриндиқларни чангини тозалаб қўйсангиз. Биродаримиз хурсандчилик билан ушбу таклифни қабўл қилибди.
Ва доимо чўпон айтган ишларни кўнгилдагидек қилиб бажариб қўйаркан. Қолган биродарлар йғилишга келганларида чойларини тозалигини кўриб Худога ва ўша кишига ўз миннадорчиликларини билдиришибди. Ушбу гапимиз билан айтмоқчимизки жамоатда оддий иш хам хизматдир. Хизматларнинг катта ва кичиги бўлмайди. Хурматли биродарлар ибодатхонага фақатгина ким биландир сухбатлашиш учун эмас ёки ким биландир кўришиш учун эмас, биринчи ўринда Худовандни номини улуғлаш учун келинг. Балки сиз бир неча йилдан бери фақат томошабин сифатида жамоатга келаётгандирсиз. Худованддан сўранг сизга хам хизматлар бор. Келинг хар биримиз шу ердалигимизда Худовандни номини улуғлашга харакат қилайлик. Шунинг билан хурматли тингловчилар бугунги сухбатимиз ўз нихоясига етди. Сизлар билан хайирлашар эканмиз келгуси эшттиришларимизгача деб қоламиз. Хайр соғ ва саломат бўлинглар.