4:36

Жамоатдаги тул аёллар ҳақида

MP3

Азиз биродарлар атрофимизда турли хил ҳолатдаги инсонлар мавжуд. Жамоатимизда ҳам ҳеч бир биродарнинг ҳолати бир-бириникидан мутлақо фарқ қилади. Инжилда бу мавзу ҳақида жуда аниқ кўрсатмалар берилган. Аёл эридан айрилиб қолгач, ўзини мутлақо ёлғиз ҳис қилади. Бу ёлғизлик, бу дардга ҳеч ким аралашолмайди. Ҳатто болалари ҳам. Бу жуда шахсий масала. Баъзида тул аёллар ўзининг дардларини яширишга ва юрагида сақлашга уринади. Бу эса уларнинг руҳий ҳаётларига салбий таъсир этиши мумкин. Шунинг учун ҳам жамоат оқсоқоллари ва етакчилари тул аёлларга мумкин қадар эътиборли бўлиши ва бошқа аъзоларни ҳам шунга уднаши керак. Ҳеч бир тул аёл эътиборсиз ёки энг охирги даражали бўлиб қолмаслиги керак. Павлуснинг Тимофейга ёзган хатида: «Чиндан тул қолган хотинларни ҳурмат қил”, деб ёзилган. Оқсоқол ва жамоатнинг ҳар бир аъзоси уларга биродарларча муҳаббатда бўлиши, уларнинг дардларига ҳамдард бўлиши, муҳтожликларига ёрдамлашиши лозим. Агар 1 Тимофей 5 боб 3 оятдан 16 оятгача ўқиб чиқсангиз, тул хотинларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини билиб оласиз.

Бу аслида оқсоқол учун ёзилган бўлса ҳам, бу парча жамоатнинг ҳар бир аъзосига тегишли. Яқинда тул қолган аёлларни жамоатнинг ишларига фаол аралаштириш уларнинг ўз дардларини унутишларига ёрдам беради. Бундай аёлларни ёш имонли аёллар билан ишлаш хизматига қўйиш мумкин. Ёки бўлмаса болалар билан ишлаш, кексаларга ғамхўрлик қилиш каби ишларга йўналтириш улар учун энг яхши даво ҳисобланади. Жамоатда эндигина имонга келган имонлиларни тул қолган аёлларга шогирд қилиб бириктириш ҳам ҳар иккиси учун фойдали бўлади. Жамоатдаги бирор бир аъзо қийин аҳволда қолган бўлса, ёки бирор бахтсизликка учраган бўлса, улардан дабар олиш ва уларнинг дардларига ҳамдард бўлиш учун тул қолган аёлларни уларнинг уйига юбориш ва улар билан шуғулланишни уларнинг зиммасига юклаш лозим. Чунки тул аёл бошқа бир қийин аҳволдаги аёлнинг дардларига ҳамдард бўлса, уларни тингласа ўз ҳолатининг азобларини унутади. Бошқа бировга таскин бериш орқали ўзлари ҳам таскин оладилар. Жамоатда ҳар бир аъзо бир-бирига қанчалик муҳаббатли бўлса, уларнинг ҳаётидаги муаммолардан осон ўтиш мумкин бўлади.

1 Бутрус 3:8 оят: “Ҳуллас ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар. Бир-бирингизга меҳр-шафқатли ва камтар бўлинглар”. Бу оятни ҳамма имонлиларга қўллаш мумкин. Айниқса уни бугунги мавзумизга кўра 1 Тимофей 5 бобдаги парчадаги тул аёллар мавзусига қўшсак, улар билан ҳамфикр, уларга ҳамдард, бўлишимиз, уларни биродарларча севишимиз, уларга нисбатан меҳ-шафқатли бўлишимиз ва камтар бўлишимиз керак бўлади. Уларга нисбатан бундай муносабат уларни ўзларини қадрли ҳис қилишларига, ҳаётда яшашни яна давом эттиришларига, ўзининг бошқаларга кераклигини ҳис қилишларига ёрдам беради. 1 Тимофей 5 боб 11 оятда ёш тул аёллар ҳақида ёзилган. Бундай аёллар ёши ўтган тул аёллардан мутлақо фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида бошқача кўрсатмалар берилган.

Бундай аёллар вақти келиб турмуш қуришни хоҳлаб қолишлари мумкин.шунинг учун ҳам Павлус бундайларни туллар рўйхатига қўшма, деб буюрган. Аммо улар ҳам ҳурмат қилинишлари керак. Уларнинг руҳан тарбияси билан ёши катта ва имонда етук аёллар шуғулланиши керак. Ёш тул аёллар қолган ҳаётини фақат Худованд учун бағишламоқчи бўлса, бу ишга рағбатлантирилишлари лозим. Бу учун ҳар бир имонлининг далдаси, ва руҳлантиришлари, қўллаб қуватлаши зарур бўлади. Бундай аёллар жуда ҳам эҳтиёткор ва имонда мустаҳкам бўлиши керак. Чунки ҳеч қачон душманга бўхтон қилиши учун имконият бермасликлари лозим. Душман жамоатннг номини ёмон қилиш учун ҳар қандай ёвузликка ҳам тайёр. Азизлар бугунги суҳбатимиз жамоатингиз учун фойдали бўлди деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top