3:30

Жамоат ҳақида суҳбат 10

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар, сиз билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли тингловчилар келинг бугун хам жамоатлар хақида гаплашсак. Умуман жамоатлар хақида Худованд нима деди? Жамоат бу Худованднинг уйидир, шундай экан бу ерда турли хил, ножуя ишлар бўлиши мумкин эмас. Ножўя ишлар деганимизда, турли бахс ва тортишувларни назарда тутаяпмиз. Ибодатхона, доимо Худованднинг уйи бўлиб қолмоғи лозим. У ерда тўпланадиган инсонлар ибодат қилиш учун, керак бўлса рўза тутиб Худовандни Хурсанд қилиш учун тўпланмоғи лозимдир. Масихийлик яъни имонли бўлиш бу фақатгина бир хафтада бир ёки икки маротаба учрашиб туришми?

Ёки хар бир инсоннинг Худовандга бўлган имоними? Албатта хар бир имонли ибодатхонага боришидан мақсад Худованднинг хузурида бўлишдир. Балким шундай пайтларда Масихий киши учун нималарнидир енгиш бироз қийинчилик туғдирар. Лекин шуни яхши тушунишимиз керакки вақт ўтиши билан Хар биримизнинг хаётимизда Худованд катта ўзгаришларни амалга оширади. Бориб-бориб эса хар биримизнинг худованд билан бўлган муносабатимиз мустахкамланиб боради. Қолаверса ибодатхонага қатнайдиган биродарлар билан хам алоқамиз мустахкам бўлиб боради, деб сизларни ишонтира оламиз. Кейнчалик имонда мустахкам бўлган хар бир биродар шуни яхши тушунадики, у энди ибодатхонага оддий келиб кетувчи киши эмас, балки энди у Масих танасининг бир қисмидир.

Бундай ўзгаришга хар биримиз мухтожмиз. Хатто чўпон хам. Биз Масихнинг танасига мухтож эканлигимизни хис қилишимиз керак. Танани қайсидир қисмини тўлдириш учун эса, анниқ биз керак бўламиз. Масихнинг танасига эса доимо соғлом аъзо керак бўлади. Айрим пайтларда биз шундай ўйлаймиз, мен Муқаддас китобни ўқияпман, ибодат қиляпман. Шуни ўзи мен учун етарли деб. Лекин ён аирофимизга назар ташлайдиган бўлсак. Бундай биродарларимизни кўплаб топишимиз мумкин. Шу билан бирга хаётларида ўзгариш бўлмаётган биродарларимизни хам кўплаб топишимиз мумкин. Тўғри, Мўқаддас каломни ўқиш ва ибодат қилиш, бу Худовандга қулоқ солиш демакдир. Лекин шу ўрганган нарсаларимизни барчасини хаётимизда амалда қўлламасак, ўзгариш бўлиши қийиндир.

Худованднинг уйи, яъни ибодатхона доимо севгига тўла бўлиши лозим. Балки кимдир дунёдан шу севгини, эътиборни топмаган бўлиши мумкин. Хар бир ибодатхона ва у ердаги имонли биродарларимиз доимо бир биримизга севги кўрсатишга таёр бўлмоғимиз лозим. Чунки Раббимиз Исо масих бизларни хар биримизни севганлиги учун, Ўз хохиши билан хождаги ўлимга борди. Хожда осилиб турган жойида хам, уни михлаган инсонларни кечирди. Манашу олий севги деб айтсак бўлади. Худованднинг жамоати хам худди шундай севгига тўла бўлиши керак деб ўйлаймиз. Лекин минг афсуслар бўлсинки хар доим хам шуни гувохи бўлмаймиз. Доимо Худованд сизларни ва жамоатингизни Ўз мархаматига тўлдирсин. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top