3:01

Дўстлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азиз тингловчи мана Худованднинг инояти билан соғ-саломат яна радио орқали ғойибона сизлар билан учрашиб турибмиз. Микрофон олдида яна мен Ғолиббек. Азиз тингловчи, дўстлик деганда сиз нимани тушунасиз? Дўстлик қандай бўлиши лозим? Кўпчилик доимо ўзи билан юрадиган кишини дўст деб хисоблайди.

Лекин бу доимо хам шундай бўлиб чиқавермаса керак. Ўзбек халқида шундай гап бор. Юз сум пўлинг бўлмасин, юзта дўстинг бўлсин. Дўстлик хақида яна шундай мақоллардан бирини мисол ўрнида келтириб ўтмоқчимиз. Дўст ачитиб гапиради, душман эса кулдириб. Агар кўп инсонлардан сўрасангиз, уларнинг дўстлиги мактабдан ёки боғчадан бошланганлигини билишимиз мумкин.

Орамизда шундай инсонлар хам топиладики кимгадир унинг ота-онасини бойликлари учунгина дўст бўлиб юрганлигини кўриш мумкин. Яна шундай инсонлар борки, дўстининг олдида энг яхши инсонга ўхшаб кўриниш бера олади. Албатта бундай инсонларни биз хақиқий дўстлар деб айта олмаймиз. Хақиқий дўстлик инсоннинг бошига бирон кулфат тушганида хам синалар экан.

Шахсан менинг шундай дўстларим борки уларни куриб хақиқий дўст эканлигига сира хам шубха қилмайсан киши. Албатта булар мен билан бирга мактабда ўқиган дўстларим. Хозир биз мактабни тугатганимизга роппа роса йгирма йил бўлди. Дўстлигимиз эса хали хануз мустахкам. Менда шундай дўстларим борлигидан доимо фахрланаман. Азиз радио тингловучи мухлис, дўстларингиз хақида бир ўйлаб кўринг.

Улар билан янада яқинроқ бўлиш учун сиз нима қила оласиз? Мен шундай ўйлайман. Худованд шуни истайдики, бизлар билан бирга бизларнинг дўстларимиз хам нажотга эга бўлишларини. Бу хизмат учун эса У сиз билан мени танлаган. Азиз дўстлар келинг, дўстларимиз учун, уларнинг оила аъзолари учун Худованддан илтижо қилайлик. Нахотки энг яқин дўстларимиз бизлардан ажралиб қолса.

Йўқ азиз тингловчи, буни тасаввур қилиш анча мушкул. Дўстларимизга Худованднинг буюк ишлари нажоти хақида гапирайлик. Улар хам мен ва сиз каби жаннатда Отамиз Худованд ёнида бўлсинлар. Азиз радио тингловчи мухлислар, хаётимиз давомида дўстлашишга харакат қилайлик. Инсоннинг оғир кунларида дардкаш ва далда берувчи киши бў дўстларимиздир. Дўстликни асраб авайлайлик, дўстликни қадрига етайлик. Хурматли радио тингловчилар, бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланаётганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Агар сизларда қандайдир фикр ва таклифлар бўлса бемалол бизларга мурожаат қилишингиз мумкин. Бизнинг интернет сайтимиз www.najot.com Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top