Нима сабабдан Хушхабар бир китобдан эмас, тўрт китобдан таркиб топганининг аниқ асоси йўқ. Луқо баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 1 боби 1 ва 4 оятларида Луқо томондан бир тахмин қилинган. Ушбу юқорида келтириб ўтган оятларни ўқиб кўришни сиз тингловчиларга таклиф қилар эдик. Бу тўрт Хушхабарнинг Муқаддас Китобга киритилганлигининг асосий сабабидир. Бизга Исо ҳаётининг турли нуқтаи назардан очилган тўртта турли тасвири берилган. Тўрт Хушхабарнинг мавжудлигини изоҳловчи сабаблардан яна бири Рим империясининг кўп миллатлилиги хусусиятидир.
Хушхабарни етказиш зарур бўлган учта асосий этник гуруҳлар яъни яхудийлар, римликлар ва юнонлар эди. Матто ўзининг Хушхабарини яхудийларга, Марк римликларга, Луқо юнонларга ёзган эди. Ҳар бир Хушхабар бошқа уч Хушхабарда бўлмаган қўшимча маълумотни ўз ичига олган. Бир Хушхабарда ойдинлашмай ёки тугалланмай қолган бир нарса бошқасида тушунтирилади ёки ойдинлаштирилади. Бу эса албатта Худованд хаммасини контрол қилиб турганлигидан далолатдир. Айнан бир хил воқеалар ҳақидаги маълумотларда унча сезиларли фарқлар бўлишига қарамай тўртта мустақил гувоҳликнинг бир-бирига мос келиши ҳайратда қолдиради.
Агар тўрт Хушхабарда ёзилганларнинг ҳаммаси бир китобга киритилганида, бу ягона тўрт Хушхабарда ёзилганидан кўра анча қисқа бўлар эди ва унчалик ёрқин бўлмас эди. Хушхабар Янги Аҳднинг деярли ярмини ташкил қилади. Хушхабар китобларининг муҳимлиги ёзилганларнинг кўлами билан таъкидланган. Тўрт Хушхабар жам қилинганда Исонинг ҳаёт йўли ва оқлаш хизматининг барча асосий томонларини очиб берувчи манзара намоён бўлади. Исо ҳаётининг ҳар бир манзараси намоён бўлади. Исо ҳаётининг ҳар бир тафсилоти ёзиб қолдирилмаган бўлсада , Унинг тимсолининг ҳеч бир муҳим хислати тушириб қолдирилмаганлиги хар биримизга яхши маълум.
Раббимиз Ўз шуҳрати чўққисига Унинг ўлимига кўпи билан бир йил қолганда эрришилган эди. Исонинг ижтимоий хизмати тахминан уч ярим йил давом этган эди. Юҳанно баён этган Хушхабарда эслаб ўтилган ҳар йили нишонланадиган Фисиҳ байрамлари Исонинг хизмат даврини ҳисоблашда аниқловчи мезон бўлиб хизмат қилади. Юҳанно баён этган Хушхабар илк яҳудия хизматининг кўп қисмини тасвирлайди. Исонинг хизматининг ҳар бир йили одамларнинг унга турлича муносабати билан белгиланар эди. Хизматининг бошида Исо ҳалқ орасида унчалик маълум эмас эди, бироқ У аста-секин маълум-машҳур эмаслик соясидан ижтимоий ҳаётнинг марказига чиқиб келди. Раббимиз Исонинг шуҳрати тезда чўққига чиқди. Бироқ яна у пасая борди.
Халқ Нажоткорни очиқ-ойдин рад қилганидан сўнг режага кўра хочдаги азоб вақти келди. Исонинг аждодлари доимо Илоҳий рўё остида бўлганлар. Унинг ҳақидаги ҳар қандай пайғамбарлик сўзи Худонинг режаси бўйича эълон қилинар эди ва бажарилар эди.