3:29

Хушхабар нима ўзи?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман. Азизлар, марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мен кўп маротаба эшитганман. Агар биродарлар орасида Худо томонидан ато этилган инъомлар ҳақида гап борадиган бўлса, кўпчилик турли хил инъомлар ҳақида гапиради. Лекин камчилик Хушхабар айтиш инъоми ҳақида кам гапиради. Агарда кимдандир шу инъом ҳақида сўраб қолгудек бўлсангиз, “йўқ, менда Хушхабар айтиш инъоми йўқ” деган жавобни оласиз.

Азизлар, шахсан мен шундай ўйлайман. Хушхабар айтиш инъоми барча масиҳийларда бор ёки уни ривожлантириш керак. Аввал Хушхабар айтиш учун Хушхабарнинг ўзи нималигини тушуниш жуда муҳим. Хушхабар юнон тилида “Евангелион” деган маънони билдиради “Хуш, қувончли ёки яхши хабар”, ва яна кейинчалик “Ғалаба ҳақида хабар” деган маънога ҳам эга бўлган. “Евангелион” сўзи Рим империясида ҳам ишлатилган сўздир. Масалан, ўша вақтда агарда императорнинг хотини ўғил туғса, халққа “Евангелие” деб жар солинган.

Ва маъноси шундай бўлганки, демак, бу ўғил келажакда император бўлади. Ва шунинг учун “Евангелие” яъни “Яхши Хабар” деб бақирилган. Халқ ҳам “Евангелие” сўзини эшитганда жуда хурсанд бўлган, чунки бу туғилган чақалоқ келажакда яхши император бўлади, деб хурсанд бўлган. Яна давлатнинг амрлари ва қонунларини ҳам “Евангелие” деб аталган. Эски Аҳд китобида “Евангелие” сўзи бирон марта ишлатилмаган, балки унинг ўрнига эски яҳудий тилида “басар” сўзи ишлатилган. Бу сўзнинг маъноси ҳам “Яхши ва қувончли хабар” деган маънога эга бўлган.

Яна яҳудий тилида “мевассер” сўзи ҳам “Хабарчи, яхши хабар олиб келувчи” маъносида ишлатилган. Бу сўз Ишаё Пайғамбарнинг китобида кўпроқ ёзилган ва маъноси “Исо Масиҳ” ҳақида башорат қилган. Биз биламизки, ҳар хил мақсадда “Евангелион” сўзи ишлатилган, лекин айнан Янги Аҳддаги “Евангелион” сўзининг маъноси бу Исо Масиҳнинг туғилиши, ҳаёти ва Унинг ишлари ҳамда барча инсонларнинг гуноҳи учун ўлимидир. Исо Масиҳ учун Хушхабар нима бўлган?

Исо Масиҳ Ўзи ҳақидаги Хушхабарни бошқаларга айтди.

Демак, Янги Аҳддаги Хушхабарни инсонлар фақатгина эшитибгина қолмасдан, балки бир-бирига Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни етказиш кераклигини Исо ўргатаяпти. Ишаё ҳам шу ҳақида башорат қилган. Агарда Ишаё китобининг 52 боби 7 оятини ўқиб кўрсангиз, шу ҳақида билиб оласиз деган умиддаман. Исо Масиҳ учун Хушхабар ва Осмон Шоҳлиги мавзулари бир-бирига жуда боғлиқ. Хушхабар айтилиши билан Осмон Шоҳлиги яқинлашди. Хушхабар айтишга стартни Раббимизни Ўзи бошлаб берди. Хушхабар айтишнинг вақт-соати келди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етиб бормоқда. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top