MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор ва ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса яна мен Ғолиббек. Кўпинча биз эшитганмизки дунёда энг қадрли ва хаммамиз учун мехрибон инсон бу онадир. Дархақиқат онамиз хаёт экан уни азизлаб қадрлаб вақт ғанимат эканлигини билишимиз керак.

Бир эслаб кўринг-а, ёшлигимиздан хар биримизни оқ ювиб оқ тараган инсон бу онаизоримиздир. Мен бир биродаримизни биламан, у ёшлигидан онасининг мехрига зор бўлиб ўсди. Сабаб афсуски ота она фарзандлар ёшлигида ажралиб кетишган эди. Хозирги сиз билан мен яшаб турган замонда ажралиш оддий бир холатга ўхшаб қолган. Агар статистикага эътибор берсангиз дунёда хар куни минглаб инсонлар ажралиб болаларни тирик етим қилишади.

Нима деб ўйлайсиз азиз тингловч, ўз фарзандларини бошқалар тарбиясига ёки болалар уйига топшираётган инсонларни ота-она деб айтишимиз мумкинми? Албатта хар бир фарзандни дунёга келтирган инсонларни ота-она деб айта оламиз. Лекин, кейинчалик ушбу вазифани бажара олмаганларидан кейин, уларни ота-она дейишга тилинг хам бормайди. Азиз тингловчи келинг, юқорида мисол келтириб ўтган биродаримизниг хаётига бир назар ташлайлик.

Ўша биродаримизнинг онаси хозирга қадар хаётдир. Лекин, болалар ёш бўлганларида уларнинг хаётларидан умуман хабар олмаган экан. Сабаб хамма болалар отанинг қўлида вояга етишди. Афсуски ота хам ўз вақтида болаларнинг тарбиясига эътибор бера олмади. Аксинча ичкиликка берилиб кетди. Натижада оиладаги фарзандлар ўзлари хохлаганларидек хаёт кечириб катта бўлишди. Кимдир қароқчилик билан шуғилланган бўлса, иккинчиси умрининг кўп вақтини қамоқхонада ўтқазди.

Самовий отамизга шон шарафлар бўлсин-ки, болаларнинг бирини ўз вақтида танлаб бутун гунохларидан фориғ қилди. Аста-секин оила аъзоларининг қолганлари хам Худованд олдида барча гунохларига иқрор бўлишиб тавба қилдилар. Хозирги кунда оиланинг хар бир аъзоси Худованднинг ажойиб хизматчиларидир. Оилада онанинг роли жуда мухим. Онамиз хаёт экан уни доимо қадрлайлик. Балки кимдир юқорида айтиб ўтганимиздек ўз онасидан кўнгли совугандир.

Лекин Худованд айтадики хар бир имонли киши кечирим бера оладиган бўлиши лозим. Онамизнинг бироз тоблари йўқ бўлса ўз вақтида шифокорга кўрсатиб даволатиш хам хар биримизнинг вазифамига киради. Балки сиз хизмат юзасидан бошқа шахарда яшарсиз, балки кўп вақт ота-онани кўриш учун имкон йўқдир. Лекин азиз тингловчи ота-онани холидан хабар олиш учун хеч қачон эринманг. Эринчоқлик кейинчалик жуда қимматга тушишини хозирдан англаб етишимиз керак.

Чунки хеч бир инсон бу хаётда абадий яшамаслигини сиз билан биздек тушуниб етадиган инсонлар камдан кам топилса керак деб ўйламиз. Азиз радио тингловчи мухлислар, шунинг билан бугунги эишттиришимизга якун ясаб хайр деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top