MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио орқали учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришда мен бойлик ҳақидаги фикрларим билан сизлар билан бўлишмоқчиман. Охирги йилларда бу мавзу наафақат матбуот ва телевидениеда, балки ҳаётимиздаги приоритетлар руйҳатида биринчи ўринларни эгаллаб бормоқда. Инсонлар бойликни орзу қиладилар, бу ҳақида гапирадилар, суҳбатлашадилар, унга ҳар хил усуллар билан эришадилар. Бойлик одамнинг жамиятдаги ўринни белгилайди. Бойликда одамлар бахт ва хавфсизликни қидирадилар. Бироқ одамлар бойлик ҳақида нафақат гапиряптилар, балки ўзларининг ҳаёт даражасини ҳам кўтариб боряптилар. Бизлар эга бўлган нарсаларга бизнинг ота-боболаримиз эга бўлмаганлар. Лекин шундай бўлса ҳам барибир бахтли одамларнинг сони кўпаймаяпти. Бойлар орасида ҳам бахтли одамларнинг сони кўп эмас.

Бойлик ҳақида Муқаддас китоб нима дейди? Калом бойлик ғоясини умуман рад этмаяпти. Худованд Ўз Каломида икки хил бойлик борлиги ҳақида айтади. Бу дунёвий ва абадий бойликлар. Дунёвий бойлик вақтинчалик, у йўқ бўлиб кетиши мумкин. Матто Хушхабарининг олтинчи бобида шундай ёзган: “Бу дунёда куя ва занг еб кетадиган ҳамда ўғри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар”. Дунёвий бойликни яна бевафо деб айтишади. “Бу дунёда бойлик топган одамларга мағрурланмасликни ва бевафо бойликка умид боғламасликни буюр”, деб тайинлаган Тимўтийга унинг устози хаворий Павлус. Абадий бойлик эса келажагдаги абадий ҳаётда намоён бўлади. У вақтинчалик ва бевафо эмас.

Кимгадир бу ғалати туюлуши мумкин-у, лекин Муқаддас китобда бой бўлишга бир қанча чақириқлар бор. Савол шунда-ки, бу қандай бойлик бўлиши мумкин? Биз танлов олдида турибмиз. Биз қандай бойликни танлаймиз: абадий ёки вақтинчалик, чиримас ёки чирийдиган, ҳақиқий ёки ёлғон бойликни? Кўплаб ерда бой бўлган одамлар абадиятда камбағал ва бахтсиз бўладилар. Кўплаб камбағал одамлар эса абадий ҳаётда жуда бой бўладилар. Мен моддий бойликни назарда тутмаяпман. Чунки моддий бойликдан ташқари руҳий бойлик бор.

Биз қандай қилиб абадий бойликни кўпайтришимиз мумкин? Биринчидан, хайрли ишлар орқали. “Сизлар ҳамма вақт ҳамма нарсага тўла қаноат ҳосил қилиб, турли хайрли ишларга бой бўлишингиз учун, Худо сизларни ҳар хил ноз-неъматлардан бой қилишга қодир” (2 Коринф. 9:8). Яна биз кечиримли бўлишимиз орқали бойишимиз мумкин. Имонли одамнинг энг катта бойлиги бу унинг имонидур. Шундай қилиб саволимга жавоб бер. Сенинг бойлигинг қаерда? Гуноҳкор дунёдами ёки сен ўз бойилигингни абадий ҳаётда жамлаб сақлаяпсанми?

Бу саволга сен хозир жавоб беришингни кутмаяпман, лекин бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўр. Агар яна саволларинг ёки тушунмаган нарсаларинг бўлса, интернетдаги www.najot.com сайтимиз орқали бизга мурожаат қилишинг мумкин. Шу билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Ҳайр, соғ саломат бўлинглар! Раббимиз инояти сизларга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top