3:00

Ибодатлар жавобсиз қолганда…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Баъзида ибодатларимизга жавоб оламиз. Баъзан эса йиллаб қилган ибодатларимиз ҳам жавобсиз қолиши мумкин. Ë бўлмаса биз кутган пайтда ўзимиз ўйлаган натижа бўлмайди. Шундай пайтда Худога бўлган ишончимиз сусаяди. У ҳамма нарсани яхшироқ билишини унутиб қўямиз. Ўз инсоний фикрлашимиздан келиб чиққан ҳолда ўзимиз учун яхши ва ёмон нарсалар ҳақида фикрлаймиз. Жавобсиз ибодатдан кейин қалбимизда қоладиган аччиқ алам ҳаммамизга яхши таниш. Аммо баъзида бундай ибодат бизни Худога янада кўпроқ сажда қилишга қаратадиган воситадир. Аччиқ алам ва юракда оғриқ билан қилинган ибодат бизни Худо ҳузурига етаклаб боради.

Narrator 2 Баъзида эса бизнинг ибодатларимиз кутаётганимиздан шунчалик кўп фарқ қиладики, биз уни бошида сезмаймиз. Орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг тушуна бошлаймиз. Муҳими, ибодатларимизга жавоб олдикми ёки йўқми – бундан қатъий назар, Худога бўлган эътиқодимизда сабот билан туришимиз керак.

Ибодатларимиз узоқ вақт жавобсиз қолса чорасизликка тушамиз, умидларимизни йўқотамиз, Худо бизни унутди деб ўйлаймиз. Ибодат қилишни тўхтатиб, ибодатхонага бормай қўямиз. Калом ўқиш истаги йўқолади. Худо иродасига итоат қилмай: «Бундан менга нима фойда» — деб сўраймиз. Баъзида Худодан ғазабланамиз. Биз жавобни на икки ҳафта, на икки ой, на икки йил – умуман ҳеч қанча кутишни хоҳламаймиз. Жавоб ҳеч қачон келмаса-чи? Бу жуда оғир, биз эса азоб чекишни хоҳламаймиз.

Narrator 1 Тасаввур қилинг, бир кишининг яқин одами қаттиқ касал. Докторлар умид йўқ демоқдалар. Шундай пайтда бутун жамоат, биродарлар бир бўлиб тинимсиз ҳаста одам учун тинимсиз ибодат қиладилар. Ҳаста кишининг яқинлари Худо илтижо қилиб, умид билан жавоб кутадилар. Бироқ улар кутган нарса бўлмайди. Худованд ҳаста кишини ўзига олишни маъқул кўрди. Қолган имонлиларнинг истакларига қарши иш қилди. Бунинг сабабини фақат Худованд билади, бироқ имонлилар, айниқса ҳаста кишининг яқинлари буни тушунмайдилар. Худованд ибодатимизга жавоб бермади, дея дили вайрон бўлади. Худодан ҳафа бўлади, азобланади. Бу азоблар киши юрагини парча-парча қилиб юборади. У кишига ҳаловат бермайди.

Narrator 2 Азоб чекишимизнинг маъноси борми? Азоб-уқубат ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Ҳаммамиз у билан вақти келганда учрашамиз. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Баъзида азоб-уқубатларимизнинг сабаби ўйлаб қилинмаган ишларимиз ёки гуноҳларимиз бўлиши мумкин. Баъзида эса иблиснинг ҳаракатлари ҳам бунга сабаб бўлади. Баъзида биз Худо амр қилгандай иш қилганимиз учун азоб чекамиз. Ҳеч ким ўз хоҳиши билан азоб чекишни истамайди. Ҳатто Исо Худодан Ўзини, агар мумкин бўлса, хоч азобларидан қутқаришни сўраган. Аммо эзгу хабар шундаки, азоб-уқубатларнинг меваси улардан олдинги машаққатлардан устун бўлади. Азизлар, жавобсиз ибодатлар ва азоб чекишнинг меваси ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Ундан ташқари бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга бу ҳақидаги мулоҳазаларингизни юборишни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top