MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Бугунги эшттиришимизнинг мавзуси хамма учун яхши таниш бўлса ажаб эмас. Лекин шунга қарамасдан ўзи танлаган йўлдан бораётган дўстларимиз хам йўқ эмас. Келинг эшттиришимизнинг бошида Мўқаддас китобдан бир оятни ўқийлик. Ушбу оятни Римликларга мактубининг учинчи боби йгирма учинчи оятидан топиб ўқиб кўришингиз мумкин. У ерда жумладан шундай деилади. “ Хамма гунох қилган ва Худонинг улуғворлигидан махрумдир”.

Дархақиқат Худованд яратган биринчи одамнинг қилган гунохи хозиргача ўз таъсирини ўтқазиб келмоқда. Улардан туғилган хар бир инсон шу гунохга шерикдир. Жумладан бизнинг авлодимиз бўлмиш Одамва Хавонинг гунохлари хеч қандай ўзгаришсиз бизларда хам мавжуддир. Муқаддас китоб айтаяпти хамма гунох қилган деб. Демак хамма деган сўзнинг замирида болалар хам катталар хам қарилар хамда ёшлар хам бордир. Бизнинг гарданимизда бор бўлган шу гунохни Худованддан бошқа хеч ким олиб ташлолмайди.

Албатта бизнинг бу танамиз гунохга ботган. Шунинг учун хам хар бир инсоннинг жахли чиқади, ёмон сўзлар гапиради хамдаўз ўзидан бошқа гунохларни амалга оширади. Биз қанчалик мўқаддас бўлиш учун харакат қилмайлик, барибир Худованднинг кўз ўнгида гунохкормиз. Лекин Худованд бутун инсониятни шунчалик севдики, Унинг Ўзи бизларга гунохдан қутулишимиз йўлини кўрсатяпти. Бу йўл нажотга олиб борувчи йўлдир. Албатта хар бир инсон ўз танлаган йўлидан бориши лозим. Хеч ким бировни мажбурлай олмайди. Танлов хар биримизнинг ўз қўлимиздадир.

Худованд бутун инсонларни ўзи билан жаннатда бирга бўлишини истайди. Шунинг учун хам бир ажойиб режа ўйлаб топди. Яъни ер юзига Раббимиз Исо Масихни юборди. Албатта сиз азиз тингловчиларда Савол пайдо бўлиши муқаррар. Нима Исо гунохкор эмасмиди деган. Албатта У гунохкор эмас эди. Чунки У ер юзига самодан Худованд мавжуд бўлган жойдан ташриф бюурди. Худованд эса мутлақ мўқаддас. Исо Масихнинг ер юзига келишдан ягона мақсади бор эди.

Мухтож инсонларга Хушхабар етқазиш ва инсонларга нажот йўлини кўрсатиш эди. Охир оқибат эса бутун инсонятнинг гунохи учун ўзини қурбон қилиш эди. Раббимиз буни уддалай олди. Шунинг учун хам биз юқорида айтиб ўтганимиздек агар хохлаган инсон раббимизнинг хождаги ўлимиг ишониб барча гунохлари учун Ундан кечирим сураса. Албатта Худованд у инсоннинг гунохларидан ўтади. Хамда Ўзи билан жаннатга кириш учун йўл очиб беради. Хурматли тингловчилар балки сиз ўйларсиз мен хеч қандай гунох қилмаганман. Доимо садақа бераман савоб ишлар қиламан деб. Лекин Худованд айтадики хеч ким савоб ишлар орқали нажотга эриша олмайди. Абадий хаётга эришиш учун фақатгина Раббимиз Исо Масих орқалидир. Азизлар агар сизда шу мавзу бўйича қандайдир саволлар бор бўлса, интернет орқали бизнинг, www.najot. Соm сайтимизга кириб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top