Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Эфирда сизлар учун берилиб борилаётган навбатдаги эшиттиришларимиздан бири. Менимча ношукур деган сўзнинг маъносини хамма яхши билса керак. Агар тўлиқроқ тушунча бериб ўтадиган бўлсак доимо нимадандир нолиб юриш, ёки доимо кимдандир ёки нимадандир кўнгли тўлмасликдир. Азиз тингловчи инсон шундай яратилганки, тўғрироғи Одам ва Момо хавонинг қилган гунохидан сунг шундай нимадандир кўнгли тўлмайдиган ёки кимгадир хасад қилувчи бўлиб қолган десак хам бўлади.
Чунки биринчи гунох туфайли бутун дунёга гунох кириб келди. Инсон умри давомида мехнат қилади. Балки шу мехнати эвазига етарли даражада хақ олади. Лекин барибир ўз хаётидан нолийди. Сабаб инсон қонида ўша биринчи содир этилган гунох асорати мавжуддир. Раббимиз Исо Масих айтадики эртанги кун хақида ташвишланманг. Хар бир берилган кунга шукур қилиб яшашни ўрганиш кераклигини. Яна айтадики хар бир куннинг ташвиши ўша кунга тегишлидир. Чунки эртага нима содир бўлишини хеч ким олдиндан билмайди.
Азиз тингловчи бу гап билан Раббимиз айтмоқчики борига шукур қилиб яшашни ўрганмоғимиз даркор. Тўғри хар бир инсон ўз хаётини яшаш даражасини яхши тарафга ўзгартиришга хақлидир. Лекин минг бор уринмайлик керагидан ортиғини хеч ким амалга ошира олмайди. Доимо нолиб яшаш ўрнига шукур қилиш яхшироқдир деб ўйлаймиз. Агар таврот китобига эътибор берадиган бўлсак, Мусо пайғамбар яшаган даврда исроил халқи чўлда сарсон бўлиб юрганлигини кўришимиз мумкин. Худованд доимо уларга мухтож бўлган нарсаларини етқазиб бергани хар биримизга яхши маълум.
Хатто кунларнинг бирида исроил халқи гўшт емоқчи бўлиб яна нолийдилар. Шунда Худованд уларга ажойиб гўшт беради. Яъни хозирги биз яшаб турган даврда энг қимматбахо хисобланган бедана гуштидан беради. Лекин улар вақтинчалик нолишдан тўхтайдилар. Орадан сал вақт ўтиб яна барча Худованд томонидан кўрсатилган мехрибонликни эсларидан чиқаришади. Шунда Худованд уларни жазолашга мажбур бўлади, натижада улар бир неча йил чўлда ўзларининг манзилларига ета олишмай сарсон бўладилар.
Агар тўғрисини айтадиган бўлсак нолиш орқали фақат ўзимизга зарар етқазишимиз мумкин. Бундан ташқари нолиган билан хеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бўлиши мумкин фақат яхши томонга эмас. Хар қачон нимадандир нолиш ўрнига шу муаммони ечиш йўлларини қидирган маъқўлдир. Азизлар манашу масала бўйича сизларга айрим маслахатимизни бериб ўтмоқчи эдик. Аввалига ўзингиз хал қилишга харакат қилиб кўрганингиз маъқул. Агар натижа чиқишига кўзингиз етмаса, яқин инсонлардан маслахат олиб кўринг.
Ўйлаймизки хар қандай муаммони хал қилиш учун доимо имконият бор. Лекин доимо ёдимизда тутайлик хар бир инсонннинг энг доно ўқитувчиси ва энг маслахатчиси Раббимиз Исо Масихдир. Хурматли биродарлар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига ет ди, учрашгунча хайр омон бўлинглар.