3:48

Инсон нима учун яратилди

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эшттиришимизни бошлаймиз.Худо одамни ер юзига жойлаштирганида Ўз олдига қандай мақсадни қўйган эди? У фақатгина ўзининг хоҳишига таяниб вақтини кўнгли хушликда ўтказишдангина иборат бўлганмиди? Одам фақат ўзи учун ёки бўлмаса бошқа кимдир учун ҳам яратилганимди? Худо одамни Ўз суратида ва Ўзига ўхшатиб яратгани ҳақидаги ҳақиқат Худо одамнинг Ўзи билан алоқада бўлишини ва Унга сажда қилишини хоҳлаганини исботлайди. У одамнинг Уни севишини, Унга хизмат қилишини ва бўйсунишини хоҳлаган.

“Биздан ҳеч ким ўзи учун яшамайди ва ҳеч ким ўзи учун ўлмайди ҳам. Агар яшасак, Раббимиз учун яшаймиз; агар ўлсак, Раббимиз учун ўламиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга қарашлимиз”Римликларга мактуби 14: 7 хамда 8 оятлар. “Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон- шухрат, иззат- икром, Куч- қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди”-деб ёзади бизга Ваҳий китобининг 4 боби 11 ояти. “Энди бу баданда яшаш учун қолган вақтингизни бошқа одамлардай нафсингизни ўйлаб эмас, балки Худонинг иродасини ўйлаб ўтказинглар”.

1-Бутрус 4 боб 2 оят.Шунингдек 2-Коринфияликларга мактубининг 5 боб 15ояти, хамда, 1 Коринфияликларга 6 боб 19 ва 20 оятларини хам ўқиб чиқишингизни сиз азиз тингловчиларга таклиф қилган бўлардик. Худо бизнинг ҳар нарсада Унинг марҳаматига эга бўлишимизни хоҳлайди, шунинг учун у бу ерда яна такрор агар биз Унинг иродасини бажаришга ҳаракат қилсак, буюк қувончга эга бўлишимизни айтади. Худо бизга роҳатланиш ва қувончнинг кераклигини жуда яхши билар эди ва Ўзининг бизга бўлган севгиси туфайли бизга дунёнинг энг улуғ қувончини яъни – Ўзини берди.

“Бу ҳодисалардан кейин Худованд Ибромга ваҳий орқали каломини юбориб: Эй Ибром, қўрқма, Мен сенга қалқонман. Сен учун мукофот ғоят катта бўлади,” – деб айтган Ибтидо китобининг 15 боб 1 оятида. “Исо шогирдларига деди: -Сизларга чинини айтайин, Худо Шоҳлиги йўлида уй-жой, ота-она, ака-ука, опа-сингил ёки хотин-болаларини қолдириб кетган ҳар бир киши бу дунёдаёқ қат-қат яхшиликлар топиб, у дунёда эса абадий ҳаётга муяссар бўлур” –деб айтган эди. Хурматли тингловчи ўйлашимча хар бир Худонинг хизматчиси бир мухим нарсани яхши билишлари керак.

Ўйлашимизча бизларни Худованд учун қилаётган хизматимиздан кўра, Худованд билан бўлган алоқамиз У учун мухимроқ бўлса керак. Сизларнинг фикрингиз қандай. Худованд олдида хар биримизни юрагимиз У учун жуда мухим. Чунки хар бир киши Худованд олдида ўзи учун жавоб беради. Худовандга бўйсиниш ва Унинг айтганларини бажариш, бу энг яхши қурбонликдир. Шунинг учун азиз тингловчи келинг Худовандга тўллиқ ўзимизни топширайлик. Хаётимизни У бошқарсин. Шунда биз бораётган йўл хавфсиз ва ишонарли бўлади деган умиддамиз. Шунинг билан азизлар бугунги сухбатимизга шу ерда якун ясаймиз. Ва келгуси эшттиришларимизгача сиз азизлар билан хайирлашамиз. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top