3:33

Сизнинг хоббингиз 4

MP3

Ассалому алайкум хурматли тингловчилар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Дунёда одамлар бор эканки улар нима биландир қизиқишади. Хар бир инсоннинг ўз хоббиси мавжуд. Балки ўзлари билмаган холда нима биландир машғул бўлишлари хам мумкин. Айтишадику бекорчидан Худо безор деб бу гапнинг замирида жон бор. Кўпчилик хозирги кунда турли филмларни томоша қилишни хуш кўришади. Лекин баъзи филмларни кўрганингизда унда хеч қандай маъно йўқлигига ўзингиз хам амин бўлган бўлишинигиз мумкин. Лекин дунёда қизиқиш мумкин бўлган ишлар жуда кўпдир. Масалан: овчилик билан шуғилланиш.

Сиз овчилик жамиятига аъзо бўлишингиз мумкин. Шундан кейингина бемалол ов мавсумида бирон жойга бориб ов қилишингиз хам мумкин. Ёки бўлмаса баллиқ ови билан хам шуғилланишингиз хам мумкин. Айниқса қиш мавсўмида дарёнинг музини тешиб олиб совўқ хавода мазза қилиб баллиқ овлашга нима етсин. Шу ўринда баллиқчилик тўғрисида бир хангомани сизларга гапириб беришни лозим деб топдик. “ Бир куни бир киши баллиқ овига бориб, баллиқ тутиб ўтирган экан. Хаво жудахам совўқ бўлганидан бироз совўқ қотган овчимиз. Баллиқ ушлайдиган тўрини устига ёпиб олибдида. Кўрсаткич бармоғини тўрдан ташқарига чиқариб, войбў намунча хаво совўқ деб нолиб қўйибди”.

Яна бир хангома буниси овчиларга тегишли. “ бир куни икки оғайни овга боришга келишиб олишибди. Овчиларимизнинг иккисида хам бир оз камчилик бор экан бирининг қулоғи эштмас экан иккинчисини эса кўзи кўр экан улар ўрмонга етиб боришганида бирданига уларнинг олдидан бахайбат айиқ чиқиб қолибди. Шунда шошиб қолган овчиларимиз бирданига айиққа қаратиб ўқ узишибди. Кейин нафасларини ростлаб олишиб. Кўзи ожиз овчимиз сўрабди дўстим ўқ тегдими?- деса қулоғи кар ўзи отдингми?-деб жавоб берган экан. Азизлар бу албатта сизнинг кайфиятингизни бироз бўлсада кўтариш мақсадида айтилган хангома эди. Лекин хаётда Рўхий ожиз инсонлар жуда кўплаб топилади. Биз хохлар эдикки анашу инсонлар хам Худовандни таниб билишларини. Агар Муқаддас китобдан кўрадиган бўлсак Исхоқ фарзандларининг бири, яъни Эсов хам мохир овчи бўлган, кичиги эса, Ёқуб уйда ўтирган. Қаранг бу инсонларда икки хил характерни кўришимиз мумкин. Эсов табиат қўйнида мазза қилиб ов қилган десак хам бўлади. Сизларга хам маслахатимиз. Эсов каби мохир овчи бўлинг.

Худонинг инъомларидан бахраманд бўлган инсон Ундан воз кечиб кета олмайди. Раббимиз албатта хар бир инсонга керакли бўлган ишни, қизиқишни ўз вақтида беради. Баъзи инсонлар борки уларда хеч нарсага умуман қизиқиш йўқ бўлиши мумкин. Шундай дўстларимиз бўлса уларга маслахатимиз, жуда бўлмаганда дўстлар даврасига қўшилиб чойхонага боришлари хам мумкин. Уерда дўстлари нималар билан шуғилланаётгани тўғрисида сўраб суриштириб билиши мумкин. Балки кейинчалик у дўстимизда хам қандайдир қизиқиш пайдо бўлиб қолар. Азизлар умримиз бекорга ўтмасин. Албатта фойдали нарсалар билан шуғилланинг. Балки сиз яшаётган ерга яқин жойда қандайдир спорт билан шуғилланиш мумкин бўлган жойлар мавжуд бўлиши хам мумкин. Хурматли тингловчилар шунинг билан бугунги эштиришимизга шу ерда якун ясасакда. Сизлар билан хайирлашсак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top