MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан миннатдормиз.Уйингизга доимо тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз орқали бир нозик, лекин жуда жиддий бўлган масала бўйича сизлар билан бўлишмоқчимиз, яъни аборт қилиш масаласи бўйича.

Агар ўзбек тилида тушунарлироқ айтадиган бўлсак, онанинг қорнидаги болани суъний равишда олдириб ташлаш. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Бу савол кейинги пайтда тез-тез эшитиляпти десак хато бўлмас. Яъни, агар аборт қилишдан воз кечилса, дунёда инсонларнинг кўпайиб кетиши хавфи йўқми деган савол.

Албатта бу савол кўпчиликни қийнаб келяпти десак ҳам бўлади. Кимлардир юқорида айтилган фикрга қўшилса, яна кимлардир қаршидир. Америкада чиқадиган машҳур газетанинг таниқли мухбирларидан бири шундай деган эди: “Дунёдаги уй- жойсиз инсонларнинг тобора кўпайиб боришида ва ота-онаси ташлаб кетган болаларнинг сони ошиб боришида ибодатхонадагилар айибдордир”.

Чунки улар ўзларининг турли фикр мулоҳазалари билан аборт қилиш гуноҳ деб одамларнинг онгини заҳарлаяпти. Тўғриси шу гапларни эшитган инсоннинг эти жунжукиб кетади. Агар тўғридан тўғри шу фикрни таҳлил қилсак, шу мақола орқали бемалол туғилмаган инсонларни ўлдиришга рухсат бериляпти. Яна бир мухбирлардан бири ҳам шундай деган эди:

“Ибодатхонанинг талимотлари барчамизни ўлимга олиб боради”. Агар дунёда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатадиган бўлсак, фақатгина ибодатхона ҳозирги кунда барча инсонларни яхшиликка ва тинчликда гуноҳсиз ҳаёт кечиришга чорлаяпган ягона маскан. Фақатгина қўрқоқ инсонларгина ўз боласини боқишдан қўрқиб, юқорида айтилган гапларни тарқатади.

Биз ўзбек халқида бир ажойиб гап бор. Яъни яратган Эгам ҳар бир инсонни ўз рисқ-рўзи билан яратади деган гап. Аборт қилиш учун қарши бўлмаган айрим инсонлар шундай фикрни айтган эдилар. Ҳар бир янги туғилган чақалоқ орқали нонимиз янада кичкина бўлиши мумкин деб. Лекин бу фикрни бошқа тарафдан ҳам кўришимиз мумкин.

Ҳар бир тўғилган бола бошқаларнинг нонини ейиш билан бирга, ўсиб борган сари ўзлари учун ҳам нон пиширишни ўрганишади. Лекин дунёдаги камбағаллик ва уй- жойсизликда одамлар эмас, балки дунёдаги гуноҳ айбдордир. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали айтмоқчи эдикки, Худованд ҳар қандай гуноҳга қарши.

Шу жумладан абортга ҳам. Ахир бу — ҳали дунёга келмаган инсони ҳаётдан маҳрум қилиш деганику. Худованд айтадики одам ўлдирма деб.Азиз радио тингловчилар, шунинг билан бугунги эшиттиришимизга якун ясар эканмиз. Сизларнинг фикрларингизни билмоқчи эдик. Бизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Фикр ва мулоҳазаларингизни кутамиз, азизлар. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top