3:12

Хурсанд бўлинглар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорми. Микрофон олдида яна мен Ғолиббек. Азизлар келинг, бугунги эшиттиришимизни бир савол билан бошлаймиз. Саволимиз шундай. Худованд бизнинг хурсандчилик қилишимизни хоҳлайдими йўқми. Бу саволимизга кўп биродарларимиздан ҳа деган жавобни эшитдик.

Ўйлаймизки бу жавоб нотўғри эмас.Ушбу саволимизга йўқ деб жавоб берадиганлар бўлса, улар менимча Худованд ҳақидаги айрим ҳақиқатларни охиригача билмаслиги мумкин. Филиппиликларга мактубининг 4 : 4 оятида шундай ёзилган: “ Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар. Яна айтаман: хурсанд бўлинглар!” Албатта Худованд хурсандчилик тарафи. Ахир Отамиз шайтон устидан ғалаба қилди.

Биз масиҳий инсонлар учун Исо Масиҳ Ўзининг муқаддас қонини тўкиб, ҳар биримизни гуноҳнинг азобидан халос этди. Нима учун хафа бўлишимиз керак? Раббимиз Исо ғамгин юрмаган, ва бизларга ҳам айтган, агар Унинг ортидан эргашсак хурсандчиликка эга бўлишимиз ҳақида. Бундан ташқари Худованд айтадики, жаннат бу доимий хурсандчилик жойидир.

Лекин айрим гуноҳ ишлар ҳам инсонга хурсандчилик олиб келиши мумкин. Лекин бундай хурсандчилик узоққа чўзилмайди. Чунки у охир оқибат инсоннинг ҳалок бўлишига олиб бориши аниқ. Бу бизга худди ачиган яхши овқатни билмасдан туриб истеъмол қилгандек диеишимиз мумкмн. Чунки бундай овқатни истъемол қилган киши, албатта ўзини ёмон хис қилиб касалланиб қолади.

Айрим пайтларда эса ҳаттоки ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин. Ҳар биримизга гуноҳ қилмаслигимиз ҳақида Худованд кўп маротаба такидлаб айтади. Чунки оқибати доимо салбий тугаши мумкин. Худованд эса бизларни доимо хурсандчиликда ва энг муҳими тоза ҳаёт кечиришимизни истайди. Азизлар, агар ҳаётимизни ишониб Унинг қўлларига топширсак, демак Отамиз Худовандга тўлиқ ишона олишимиз керак. У ҳар биримизни ҳеч бир айб ва гуноҳсиз Ўзининг жаннатига олиб боради.

Худованд ҳар бир фарзандини кимлигини ва қандайлигини бошқалардан кўра яхши билади. Ҳар биримиз учун Ўзининг хурсандчилигини беришни истайди. Бу хурсандчилик эса абадий давом этади. Худони билган инсонлардек бошқа ҳеч ким хурсанд бўла олмайди. Лекин шуни яхши билиш керакки хурсанд бўлиш учун гуноҳ қилиб, суний хурсандчилик қилиш ярамайди.

Юқорида айтганимиздек, гуноҳ иш орқали келган хурсандчилик узоққа бормайди. Юханно китобининг 15 : 11оятида шундай ёзилган: “Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қўвончларга тўлсин…”. Азиз радио тингловчилар, сизларга тилагимиз шуки, ҳаётимизда қўвғин бўладими, муаммолар бўладими, барибир хурсанд бўлайлик. Чунки Худованд бизни яхши кўргани учун шу муаммолар орқали бизни янада Ўзига яқинлаштиришни истайди. Азизлар, хурсандчилик ҳеч қачон ,ҳеч кимни тарк этмасин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top