3:44

Севги борми?

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сиз азизлар учун бериб бораётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Севги! бу сўзни ҳар ким ҳар хил тушуниши мумкин. Дарҳақиқат севги ҳар хил бўлади. Ота-онага бўлган севги, оиласига бўлган севги, ўзининг касбига бўлган севги. Энг олий севги Отамиз Худовандга ва ўз навбатида Худованднинг инсонларга бўлган севгисидир.Бундан ташқари ҳозирги кунда кенг тарқалган йигит ва қизлар орасидаги севги. Йигит ва қизлар орасидаги севги бир кўришдаёқ намоён бўлиши мумкин. Лекин буни чин севги деб айтиш мумкинми? Кимдир севги йўқ деса, яна кимдир севги бор деб айтади. Азизлар, севгини асосан йўқ деб айтувчилар ўз севгисига етиша олмаганлар бўлса керак.Ёки бошқача айтадиган бўлсак, кимлардир томонидан алданиб қолган инсонлар. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали айтмоқчимизки, бир кўришдаёқ кимнидир севиб қолиш юқорида айтган ҳолатларга олиб келиши мумкин. Лекин азизлар Худованднинг бизларга бўлган севгиси асло сўнмасдир.Раббимиз Исо хар биримизни алохида севади. Инсонлар орасидаги севги бироз бошқачароқдир.

Шунинг учун олдиндан бир-бирини синаб кўрган ва ўша инсоннинг кимлиги ва қандай эканлигини ўрганганингиздан сўнг кўнгил қўйсангиз мақсадга мувофиқ бўлармиди. Тўғри ҳозирги кунда инсонлар бир-бирининг бойлиги ва шароитига қараб севишяпти десак адашмаган бўламиз. Лекин бундай севги узоққа боради деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Севги бузилганида кўпроқ йгитларимизни айбдор қиламиз. Лекин доимо бир тарафни айиблаш унчалик тўғри бўлмас. Ҳар икки тарафни ҳам яхши ўрганиш мақсадга мувофиқ бўларди. Бугун ким биландир севишиб, эртага туй қилиш ярамайди деб ўйлайман. Албатта ёшлар Худованддан сўрасалар тўғри йўлни топишларига шубхамиз йўқ. Кўпчиликнинг айтишига қараганда, йигит ва қизлар бир-бирлари билан танишганларидан сўнг уч йил атрофида бир-бирларини ўрганишлари лозим экан. Шундан сўнг, агар бир-бирларига мос эканликларига ишонч хосил қилсалар марҳамат турмуш қуришсин. Шундай бўлсада Худованднинг хохиш иродаси биринчи ўринда бўлиши оиланинг мустахкам бўлишининг гаровидир. Умуман олганимизда севги бузилганидан кейин бундай ўрганишлар нима керак? Айтмоқчимизки қизларимиз ҳам камроқ бўлсада айбдор бўлиши мумкин. Лекин йигитларимизни ҳам оппоқ деб айта олмаймиз. Йигит киши биринчи галда ўз севгисини химоя қила оладиган бўлиши керак. Тўғри бизда маданият сал бошқачароқ, яъни ота-онанинг кўнглига қараш лозим. Азизлар, ўз севгингиз ва бахтингиз ҳақида ота-онангизга айтиб беришдан қўрқманг. Балки улар сизни тушинишар. Азиз ота оналар, турмушнинг нима эканлиги ҳақида сизларга айтиб ўтиришнинг хожати бўлмаса керак. Шундай экан, фарзандларингиз вояга етиб турмуш қуриш пайтларида уларни ўзингиз ёқтирган инсонга мажбурлаб ўйлантирманг. Фарзандларингизнинг ҳам кўнглига қаранг. Келажакда улар оила қуриб бирга яшайдиганлар. Ота-она эса ҳар доим ҳам улар билан бирга бўлолмайди. Кимнидир бойлигига учиб севгини сохта ясаб бўлмайди. Инсон доимо мард бўлиши лозим. Айтмоқчиманки, ҳаётда ҳамма нарсага эришса бўлади. Бойликни ҳам биргаликда халол ишлаб топиш мумкин. Энг муҳими ҳаёт синовларига бардош бера олсангиз бас. Худованднинг инояти тинчлиги севгиси барчамизга насиб бўлсин. Азиз радио тингловчилар, яна эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top