Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиздек азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи биродар, келинг бугунги эшиттиришимиз орқали ҳар бир инсоннинг орзуси бўлган, шу билан бирга ҳар бир инсоннинг узоғини яқин қиладиган, бундан ташқари у билан талаб қилинган айрим қонун-қоидалар бўйича ёндошмаслик оқибатида келиб чиқадиган оқибатлари ҳақида гаплашсак. Яъни бугунги мавзу машиналар ҳақидадир. Албатта ҳали машина сотиб олмаган кишилар учун ҳамма нарсанинг фарқи йўқдек туюлади. Аслида эса бундай эмас. Ҳар бир инсон давлат томонидан белгилаб қўйилган қонун-қоидаларни бажаришга мажбур. Айрим пайтларда хайдовчиларнинг оддий қонун-қоидаларга амал қилмаслигини кўрамиз.
Масалан хавфсизлик камарини тақмаслик. Бутун европа мамлакатларида, қолаверса қўшни мамлакатларда ҳам бу нарсага анчадан бери амал қилиниб келади. Оддий хавфсизлик камарини тақмаслик оқибатида кўплаб нохушликлар келиб чиқиши мумкин. Азизлар, бизда ҳали кўп вақт бўлмади. Хавфсизлик камарини тақиб ҳаракатланишга доир қоиданинг амалда қўлланилганига қарамай айрим хайдовчилар ҳали ушбу қоидаларга амал қилмаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Биринчидан бу хайдовчининг ва унинг ёнида ўтирган йўловчининг ўзлари учун хавфлидир. Иккинчидан эса давлат қоидаларига бўйсинмасликдан дарак беради. Бу эса Худовандга бўйсинмаслик. Сабаби ҳар бир инсон давлат томонидан чиқарилган қонунларга эътиборли бўлмоғи лозим. Давлатга бўйсиниш эса Худовандга бўйсиниш демакдир.
Ҳозирги кунда машина сотиб олиш унчалик қийин эмас. Фақатгина етарли маблағ бўлса бўлди. Машина сотиб олдингиз ҳам дейлик. Унга ҳам маълум даражада эътибор керак бўлади. Яъни ўзига яраша харажатлари бўлади. Ўйлаймизки энг зарур пайтлардагина машина керак бўлиши мумкин. Лекин айрим пайтларда, айниқса биродарларимиз орасида машина сотиб олиш ва энг зўр кимнинг машинаси дегандек, мусобақага ўхшаш манзаранинг гувоҳи бўламиз.
Албатта ҳар бир оилада машина бўлса яхши. Сабаби кўплаб мушкулларимизни бир зумда ҳал қилишимиз мумкин. Шу билан бирга машина ҳам тилсиз техника саналади. Айтмоқчимизки белгиланган қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилишга ўрганмоғимиз керак. Айрим пайтларда баъзи бир қоидаларга амал қилмайдиган шофёрларга кўзимиз тушади. Қоидаларга бўйсинмай ҳаракатланиб кетган шофёрлар худдики ўзларини қаҳрамонлардек хис қилади.
Лекин билмайдиларки қанчадан қанча инсонларнинг ҳаёти, қолаверса ўзининг ҳаёти ҳам хавф остида қолаётганини. Бундан ташқари шу ҳаракат орқали бошқаларга ўзининг қанчалик билимсиз эканлигини кўрсатаётганлигидан хабари бормикан? Азиз радио тингловчи, ҳамага машина олишдек орзулари ушалиши тарафдоримиз. Шу билан бирга қонун-қоидаларни ҳурмат қилган ҳолда, ва ҳаракатланиш даврида бошқа шофёрларга ҳам ўз ҳурмат эътиборимизни кўрсатган ҳолда ҳаракатланайлик.Азизлар машинада юрганингизда Худованддан доимо асрашини ибодат орқали сўранг. Келаси эшиттиришларимизгача хайр.