3:31

Охирги замон

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, Худованднинг каломи ҳар қандай ўткир дудама қиличдан ҳам кескирдир. Унинг айтганлари илгаридан то биз яшаб турган пайтимизгача содир бўлиб келмоқда.

Худованд бизнинг замонимизда ҳам содир бўлажак воқеалар ҳақида бир неча минг йиллар илгари айтган эди. Масалан қаҳатчилик, зилзилалар, подшоҳларнинг бир- бири билан уришишлари, энг ачинарлиси ва ақилга сиғмайдигани бу айрим мамлакатларда содир бўлаётган очарчиликлардир. Биз айнан шу оятларни Матто баён этган Хушхабар китобининг 24 боби 7оятда ўқишимиз мумкин.

Жумладан шундай ёзилган: “Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчиликлар, ўлатлар, зилзилалар бўлади. Буларнинг бари эса бамисли тулғоқнинг бошидир”. Азизлар , бу оят орқали Худованд юқорида содир бўлиш керак бўлган воқеалардан бизни фақатгина огоҳлантириб қўймади. Аксинча охирги замонларда яшаётганимизни шу белгилардан билиб олишимиз мумкинлигини айтди.

Охирги замонда эса Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига қайта ташриф буюради ва Ўзига ишонганларни Ўзи билан бирга жаннатга олиб боради. Азиз биродар, кўпинча шундай гапларни эшитганмиз: Мен ҳали ёшман, сал ёшим каттароқ бўлса кейин Худовандга сажда қилиб гуноҳсиз яшайман деган гаплар. Азиз тингловчи, агар Раббимиз Исо Масиҳнинг қайта ер юзига келиш вақти аниқ белгиланиб қўйилганда эди, менимча ҳамма шундай яшаган бўларди.

Афсуски ҳеч ким бундан хабардор эмас. Ҳатто фаришталар ҳам бундан бехабардир. Ҳар бир киши учун кундалик ҳаёти охиргидек бўлиши керак. Худдики бугун Раббимиз Осмондан ташриф буюради-ю, Ўзи билан гуноҳсиз яшаганларни олиб кетади. Азиз тингловчи, Худованд Ўз айтганларини доимо бажариб келади. Демак Раббимиз ҳам ҳеч кечикмай келиши аниқ.

Азизлар, Худованд огоҳлантирган барча воқеалар содир бўлмоқда, инсонлар эса буларни тўхтата олмайди. Чунки биз Худованд олдида ожизмиз. Эътибор берсангиз кундан кунга давоси йўқ касалликлар пайдо бўлиб бормоқда. Худованд айтган эдики, Мен Исроил халқини ўзим учун ажратиб олдим ва улар билан аҳд туздим деб. Иброхим ва Исхоққа ваъда қилинган ерни мен уларга бераман деган эди.

!948 йилда Исроил давлати тан олинди ва қайта тикланди. Ҳозирга қадар мусофир яшаган исроил халқи ўзларининг ватанларига қайтиб бормоқдалар. Бу шунчаки содир бўлмаяпти, Худованд охирги замонда мен Ўз халқимни бир жойга тўплайман деган эди. Энг муҳими Худованд айтган эди, охирги замонда барча халқларга Хушхабар етқазилади деб. Бугунги кунда деярли Хушхабар эшитмаган халқлар қолмади. Худога хамду санолар бўлсин! У Ўз хушхабарини бизнинг халқимизга ҳам берди. Кўплаб инсонлар ишонди ва ишонишмоқда. Азизлар, ўз ватандошларимиз учун ибодат қилайлик, токи барча ўзбек халқи ҳам Худовандга сажда, тавба қилишлари учун. Азизлар, келаси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top