3:20

Яхши муносабат

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Сиздек азиз биродарларимиз билан яна радио қаршисида ғойибона учрашиб турганимиздан бениҳоя миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. ” Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшнинг яхши” деб айтади доно халқимиз. Азизлар, ҳар бир инсон учун энг муҳим ва зарур нарсалардан бири, бу бошқалар билан бўлган муносабатдир.

Менинг мактаб даврларим ҳозиргидек эсимда. Келинг азиз биродарлар, мактабдаги даврларимиздан бир мисол келтириб ўтай. Бизда бир синифдош дўстимиз бор эди. Нима учундир у бошқа синифдошлар билан хатто ўқитувчилар билан ҳам унчалик яхши муносабат қила олмас эди. Бунинг оқибатида эса доимо шу дустимиз билан бошқалар орасида муаммо бор эди.

Кунларнинг бирида синф раҳбаримиз дарсдан ташқари айнан муносабат ҳақида дарс олиб борди. Шунда ўқитувчимизнинг шу дўстимизга қараб айтган гаплари ҳозиргидек ёдимда сақланиб қолган. Жумладан шундай деди: “Агар сен ўз характерингни ўзгартирмасанг, бошқалар билан бўлган муносабатингни яхшиламасанг, келажакда коллектив билан ишлаганингда ҳам, оилангда ҳам, қўни қўшниларинг билан ҳам доимо муаммо бўлади”

Бу гаплар дўстимизга қанчалик таъсир қилганини билмадим-у, лекин мен учун бошқалар билан муносабат қилишимда катта ёрдам бўлди. Ҳозир ҳам онда сонда шу дўстим билан учрашиб қолганимда муносабат аввалгидек эканлигини билиш унчалик қийин эмас. Айниқса қўшнилари билан унчалик яхши бўлмаган муносабатни англаш қийин эмас.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Муқаддас китоб бизларни нафақат яхши муносабат қилишга, хатто душманларимизни ҳам севишга ўргатади. Айрим пайтларда инсонлар ўз қўшнилари билан жанжаллашиб қолганига гувоҳ бўламиз. Хатто шахсан мен шуни гувоҳи бўлганманки, ўз фарзандларига ҳам қўшнилари ҳақида ёмон фикрлар уйғотишни ёқтирадиган инсонлар ҳам йўқ эмас.

Ўйлашимча бу инсонлар орасидаги муносабатни бузилишининг биринчи қадамларидан бири. Азиз биродар, бу дунёда ҳар бир инсон мусофирдек. Шундай экан нахотки шу қисқа даврни яхшилик қилиш ва бошқаларни ҳурмат қилишга оз бўлсада бағишлай олмасак. Азиз биродарлар, ҳар бир инсон ўзига нисбатан ҳамма яхши муносабат қилишини истайди.

Шундай экан келинг, ҳар биримиз бошқаларга ҳам худди шундай муносабат қилишни ўрганайлик. Бугунги эшиттиришимиз орқали шуни айтиб ўтишни хоҳлар эдикки, азизлар, аввалги ҳаётимизда кимнидир хафа қилган бўлсак, кимгадир озор берган бўлсак кечирим сўрайлик. Шу орқали бошқаларга Худованднинг шон- шухратини кўрсатайлик.

Айниқса ўз қўшниларимизга Худованднинг буюклиги ҳақида ўз ҳаётимиз ва муносабатимиз орқали кўрсата олайлик. Тўғри, бу унчалик онсон бўлмаган ишдир. Лекин Худованд айнан шу ишни сиз ва мен орқали қилмоқчи. Азизлар, ўз фикр ва таклифларингиз орқали биз билан ўртоқлашинг. Бизнинг манзил: www.najot.com келаси эшиттиришларимизгача хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top