3:12

Душманлик вазиятида

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Қаршилик вазиятида қолган жамоат ибодатга жуда кўп вақт ажратиши лозим. Муҳтожликлари билан бўлишиш, ибодатга берилган жавобдан шодланиш ва биргаликда ибодат қилиш учун ҳафтасига бир кун ажратганда, имонлилар жиддий хатога йўл қўядилар. Имонлилар ҳар бир йиғилишда масиҳий ҳаётининг ниҳоятда муҳим жиҳатига кўпроқ вақт ажрата олсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Ҳаттоки масиҳийларнинг норасмий учрашувини ҳам бирга ибодат қилишнинг имкони деб қараш керак.

Агар жамоат, ҳар бир имонлини ҳар куни ибодат қилишга чақириқ билан бирга кичик гуруҳларнинг ҳафталик ибодат йиғилишларини ўз фаолиятининг режасига киритса, доно иш тутган бўлади. Эркин дунёдаги баъзи жамоатлар имонлиларни ҳафта ўртасида бир умумий бодат йиғилишида эмас, балки кичик гуруҳларда турли уйларда йиғишади. Натижада, жамоатнинг оддий аъзолари етакчилик вазифаларни бажаришади, имонлиларнинг шахсий иштироки даражаси ортади, аммо ёш масиҳийлар Худо расмий бўлмаган жамоат биносида ҳам ҳозир бўлиши мумкинлигини тушунишади.

Географик туманларга мўлжалланган уй ибодат гуруҳларига қўшимча равишда, жамоат ибодат учрашувларини бу гуруҳлар ичида ташкил қилиши мумкин, масалан уй бекалари учун, фермерлар, талабалар ва ишчилар. Агар қувғин вақтида маҳаллий жамоат зарба остида қолса, унда турли йўллар билан ибодат қилишни ўрганган имонлилар, ибодатли ҳаётини тўхтатишмайди. Ҳаттоки масиҳийлар тарқалиб кетсаларда, улар ибодат ўтинчлари ва ибодатларига почта орқали келган жавобни бўлишишда давом эта олади. Агар шайтон маҳаллий имонлиларнинг Таналарини тўзғита олиб вақтинчалик ғалаба қилган бўлса, оила ўз ибодат фаоллигини тўсиқсиз давом эттириши мумкин. Қамоққа тушган ёки қатоғон қилинган баъзи масиҳийлар тажрибада шунга амин бўлдиларки, улар кучининг бош манъбаи ибодат бўлиб қолади. Шундай жафо чеккан имонлилар ёки озор кўрганларнинг ҳаяжонлантирувчи тажрибалари ҳақидаги гувоҳликка эга кўплаб китоблар ёзилган. Ибодат — ҳар бир масиҳийнинг асосий руҳий тажрибаси, унинг олий ва энг кучли руҳий тажрибасидир. Шубҳасиз, самарали ибодат ўзида ҳар қандай масиҳий ўзлаштиришга қодир бўлган энг улкан сабоқни мужассам этади. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top