3:14

Болаларнинг ўсишига ёрдам 76

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи кичик мухлислар. Яна эфирда сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Раббимиз Масиҳ яшаган даврда шароб ичиш оддий ҳол хисобланар эди. Балки сизда савол пайдо бўлар, шароб ичиш гуноҳ-ку деган. Келинг азиз болажонлар ушбу саволингизга қисқача жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Биринчидан ушбу шаробнинг таркибида алкогол кам бўлган бўлиши мумкин. Иккинчидан ҳозирга қадар айрим мамлакатларда сув танқислиги туфайли шароб ичиш оддий ҳолатдир. Бундан ташқари бу шароб қандай тайёрланганлиги ҳеч кимга маълум эмасдир. Азиз болажонлар, Кана деган шаҳарда туйга тайёргарлик кўрилаётган эди. Айнан мана шу туйга Раббимиз Исо Масиҳ ҳам ўз шогирдлари билан таклиф қилинган эди.

Бундан ташқари ушбу туйга Раббимизнинг бошқа қариндошлари ҳам таклиф қилингандир. Сабаби Раббимизнинг онаси ҳам шу тўйда бўлиши керак эди. Лекин Раббимизнинг отаси Юсуф ҳақида айнан шу ерда Муқаддас китобда ёзилмаган. Айнан шу туйда бор ёки йўқлигини назарда тутиб гапиряпмиз. Балки шу пайтда Юсуф тирик бўлмаган бўлиши ҳам мумкин.Туйда ҳар хил инсонлар бор эди. Лекин Раббимиз Масих доимо одамлар орасида ажралиб турган.

Сабаби У Худо эди, Худолигича қолди. Раббимизнинг шогирдлари шу пайтда ҳам бутун борлиқни яратган Худованд билан бирга юрганликларини тушунмас эдилар. Лекин улар эргашган Зот ҳамма нарсага қодир Худованднинг Ўғли Масиҳ эди. Хуллас энг ҳаёжонли дамлар бошланган эди. Меҳмонлар учун ноз-неъматлар тортилди. Катта катта кўзаларда тўлдириб косаларга шароблар қуйилди. Орадан бироз вақт ўтиб шароб тарқатувчи тўйбошига шароб тугаб қолганлигини маълум қилди.

Балки одамлар орасида шивир-шивир бошланган бўлса керак. Шароб тугаб қолганлиги ҳақида эса Раббимизнинг онаси Марям эшитиб қолди. Марям Раббимиз Масиҳнинг олдига келиб шу ҳақида Унга маълум қилди. Шунда Масиҳ онасига ”Менинг ишларимга аралашма аёл, ҳали менинг вақт-соатим келгани йўқ деб жавоб берди”. Балки бу жавоб сиз азиз болажонлар учун қуполдек туюлиши мумкин. Лекин айни шу дамда бу гап асло қўпол эмасди.

Лекин Раббимизнинг бундай жавоби оддий ҳол эди. Дарҳақиқат Раббимиз Масиҳ ҳамма нарсадан хабардор эди. Шунда Исо Масиҳ бўш кўзаларни сув билан тўлдиришларини айтди. Сўв билан тўлдирилган кўзалар эса ажойиб шаробга айланди. Азиз болажонлар, Раббимиз Масиҳ қандайдир сехргар эмас эди. Эсласангиз эшиттиришимизнинг бошида Масиҳ ҳамма нарсани Яратувчи буюк Худованддир деб айтган эдик.

Шунинг учун ҳам У одий сувни ажойиб шаробга айлантира олди. Ҳурматли болажонлар, орангизда ҳали Раббимиз Масиҳга ишонмайдиган болалар бўлса, ўз ҳаётингизни Унга ишониб топширишинигиз мумкин. У барча инсонларни ҳаётларини ўзгартиришга ҳам қодир. Шунинг билан азизлар бугунги эшиттиришимизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top