3:19

Болаларнинг ўсишига ёрдам 100

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз ота-она, келинг бир тасаввур қилиб кўрайлик. Айтайлик, болаларингиздан бири косадаги овқатни ўзига тўқиб юборди.

Шу қилган ишидан эса ўзи мазза қилиб куляпти ва хурсандчилиги бир олам. Сиз қандай ҳолатга тушасиз? Ёки бўлмаса, сиз айтган гапни умуман тескарисини қиляпти. Муқаддас китоб болаларни Худованд томонидан берилган мукофот, деб такидлайди. Бундай мукофотга шу тобда қандай муносабат билдира оласиз?

Ишонч билан айтамизки, кўпчилигимиз шундай пайтларда ўзимизни тутиб тура олмаймиз. Иложи бўлса мазза қилиб калтаклаймиз. Мен бир нарсага эътибор бердим: кўпчилик ота-оналар кичкина болалари билан кўчада кетишаётганида, агар бола тасоддифан ерга йиқилиб тушса, албатта, оғриқдан йиғлай бошлайди. Шунда ота-она уларни овинтириш ўрнига яна калтаклай бошлайдилар.

У ҳам етмагандай: “Нима кўзинг кўрми?” — дея ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлайдилар. Азизлар, аҳир, бола шундай пайтларда атайлаб йиқилмаганини жуда яхши биламиз-ку. Нима учун уларни яна калтаклашимиз керак? Уни ўрнига болага ёрдамлашиб, кийимларини қоқиб, ҳеч қиси йўқ, энди эҳтиёт бўлиб югургин, деб айтсак бўлмайдими?

Албатта, бўлади, фақат ўзимизни бошқара билишимиз керак. Худованд бизларга болаларни шунинг учун берадики, У ҳар биримизни жуда севади. Яна бошқа бир масала бор. Агар кимгадир Худованд хали фарзанд бермаган бўлса, у дўстларимизни севмаслигидан дарак эмас. Фақат ҳали вақт-соати келмагандир. Муқаддас китобда Анна деган бир аёл ҳақида гап боради.

Унинг боласи йўқ эди. Бу дегани Худованд унинг гуноҳлари учун уни пуштсиз қилмади. Юқорида айтганимиздек, болалар Худованднинг мукофотидир, бу Худованд томонидан берилган инъомдир. Бу инъом эса ҳаммага ҳам берилмаган, деб айтишимиз мумкин. Бу гапимиз учун кимнингдир кўнгли чўкиши мумкин. Лекин кўча-кўйда Худованднинг нажотига эришмаган болалар кўплаб топилади.

Улар эса ҳар биримизнинг фарзандимиз бўлиши мумкин. Улар ҳам Худованд томонидан яратилган ижоддир. Барчамиз эса Худовандда бир танмиз. Азизлар, суҳбатимиз бошида айтган гапларимизга қайтадиган бўлсак, Худованд томонидан берилган мукофотга бефарқ бўлмайлик. Уларни асраб, Худованд учун тарбиялайлик. Майли айрим шўхликларига чидаб.

Уларни бошқалар олдида шарманда қилиб урушмайлик. Ҳамма нарсани чек- чегараси бўлганидек, уларни ҳам олдига зарур бўлган чегарани қуриб, чегарани у томони бола учун хавфли эканини тушунтирайлик. Уйлайманки, болани урушиб тарбиялашдан кўра яхши гапириб тушунтириб тарбиялаш осонроқ ва барчамиз учун фойдалироқ бўларди. Яна радио орқали учрашгунча хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top