3:22

Болаларнинг ўсишига ёрдам 79

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришимизни болаларимиз ҳаётига бағишламоқчимиз. Сабаб, болаларимизнинг тарбияси кейинги пайтда долзарб мавзулардан бўлиб қолмоқда.

Келинг азизлар , Раббимиз Исо Масиҳ ёшлигида қандай тарбияланганлиги тўғрисида бироз ўйлаб кўрсак. Исо Масиҳнинг болалик йилларида олган тарбияси ҳар бир ота-она учун яхши тарбия бериш намунаси бўла олади. Келинг, Муқаддас китобдан бир оятни келтириб ўтсак: Лука 2:40. “ Бола эса ўсиб, хикматга бой ва рухан бақувват бўла борган сайин, Худонинг инояти Унда намоён бўлар эди”.

Яна бир оят: Лука 2:52. “Шундай қилиб, Исо заковатда ҳам ёшда ҳам улғайиб бориб, Худо ва бандаларининг меҳрини қозонар эди”. Раббимизнинг ота-онаси нафақат Унинг руҳий тарбияси ҳақида ўйлашар эди. Улар тарбия беришнинг амалий тарафига ҳам катта эътибор қаратишган эди. Исо Масиҳ устачилик саънатини ҳам мукаммал эгаллаб борарди. Биз, сиз азиз радио тингловчиларга юқорида келтириб ўтган иккита оятларимиз инсонинг ривожланиб боришида тўртта томонини яққол кўрсатиб беради.

Боланинг доно бўлиб ўсганлиги ҳам, жисмоний ва руҳий бақувват бўлганлиги, шу билан бирга инсоний севгига тўла бўлиб ўсганлигини энг муҳим шу оятлар орқали Масихнинг одамийлигини кўришимиз мумкин. У худди биздек ўсиб ривожланиб борар эди. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз ўз болаларимизга бераётган тарбиямиз давомида мана шу томонларнинг биронтасини ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур.

Айрим ота-оналар болалар тарбиясида фақат руҳий томонига катта эътибор қаратишади. Лекин бола ҳар томонлама тарбия олиши зарур. Биз, азизлар, бугунги эшиттиришимизда бекорга Раббимиз Исо Масиҳнинг болалик йилларига назар ташламадик. Мақсадимиз, болаларимиз олаётган тарбия худди Раббимиз олган тарбиядек мустаҳкам бўлиши кераклигини эслатиб ўтмоқчи эдик.

Шу билан азиз тингловчи, ҳозирги замон болаларига бераётган тарбиямиз орасида баланс бўлиши лозим. Агар тарбиянинг фақат бир томонига катта эътибор қаратсак, бошқа томонлари кучсизланиб қолиши мумкин. Раббимизнинг олган тарбияси доимо биз ота-оналарнинг кўз олдимизда бўлгани яхши. Агар сиз билан биз, азиз тингловчи, фақат шундай тарбия ҳақида фақат орзу қилсак, ва мана энди эртадан болаларимга бошқача тарбия бераман деб ўйласак, ўйлайманки, кеч қолишимиз мумкин.

Болалар тарбиясини ҳозироқ бошлашимиз яхши натижа беришига ишонинг, азиз тингловчи. Ҳар доим шу нарса ёдимизда бўлиши керак. Болалар тарбияси анча мушкул, шу билан бирга катта жавобгарлиги ҳам бор. Лекин вақт-соати келиб яхши тарбия ўз хосилини беради. Шунинг билан азиз радио тингловчилар, бугунги болалар тарбиясига бағишланган эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Яна эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top