MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Худовандга шон-шарафлар бўлсин, яна сиз азиз биродарларимиз билан радио орқали соғ-саломат учрашиб турибмиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи ота- оналар, Муқаддас китобда ёзилганини ўқиб кўрсак, шундай деб айтади. Забур бир юз йгирма олтинчи боб, учинчи оят.

“Мана ўғиллар — Худованд берган насиба, фарзандлар — Худованд берган мукофотдир”. Албатта, болалар ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим рол ўйнайди. Лекин уларнинг тарбияси учун ҳар бир ота-она Худованд олдида жавобгардир. Статистикага эътибор қаратсак, бола тўлиқ гапиришни бошлаган пайтида жуда кўп саволлар берар экан. Масалан нима учун деган саволни бир кунда тахминан етмиш марта бериши мумкин экан.

Бир қараганда унчалик муаммодек тюулмайди. Лекин бир савол доимо такрорланаверса ҳар қандай инсоннинг ҳам жиғига тегиши мумкин. Лекин азиз ота- оналар, биз бир нарсани такидлаб айтишни ўзимизга ип кўрдик. Боланинг саволларига аниқ ва қониқарли жавоб беришдан ҳеч қачон эринманг. Бу болаларнинг ақлий ривожланиши учун жуда муҳим рол ўйнайди.

Керак бўлса айрим болалар унчалик тушунмайдиган нарсаларда ҳам уларга ёрдам беришимиз керак. Масалан: яхшиликни ёмондан қандай қилиб ажратиш мумкин. Албатта бу нарса болаларимизнинг келгуси ҳаётида ҳам муҳимдир. Шу нарсани болага тушинтиришда бир нарса жуда муҳим. Худовандга қарши бўлган ҳар қандай нарсалар ёмондир. Худованднинг борлиги, мавжудлиги эса жуда яхши. Чунки У инсонларни фақат эзгуликка бошлайди. Худованднинг борлигини эса биз Унинг Каломини ўқиб билишимиз мумкин. Бундан ташқари Худованд инсонлардан доимо ижобий ҳаракат қилишларини кутиб қолади. Яхшиликни ёмонликдан фарқлашнинг яна бир осон йўли, ҳар бир инсон, майли у бола бўладими, катта одамми, ўз олдига бир саволни қўйиши лозим.

Яъни: мана шу қилаётган ишим Худованднинг биз инсонлар учун берган амрларини бузмайдими? Ёки Худовандга қарши эмасми, деган саволлар. Ўйлайманки ушбу саволлардан кейин ҳар қандай инсон ўзи учун тўғри хулоса чиқара олади. Ўйлайманки ҳар қандай инсоннинг виждонини қийнайдиган иш нотўғридир. Чунки инсон бирон бир яхши ишни амалга оширса у фақат хурсандчилик олиб келиши лозим.

Албатта бу кўп ҳолларда шундай деб хисобланиб келинган. Азиз ота-оналар, ҳозирги кунда ҳар қандай болаларни ҳам ўз васвасасига осонгина илинтира оладиган омиллар жуда кўп десак нотуғри бўлмас. Шундай экан болаларимиз учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Уларни эрталаб мактабга жўнатишдан олдин Худовандга ибодат қилиб Унинг паноҳини сўраш ҳар қандай ота ва оналарнинг вазифаси десак бўлади. Худованд биз ота-оналар учун берган шу мукофотларни асраб тўғри парваришлаш ҳам ҳар биримизнинг вазифамиздир. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top