3:05

Воизлик 95

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Яна эфирда сиз азиз тингловчиларимиз учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Бир машҳур теннисчи катта мусобақага таклиф қилинди. У ўзи билан бирга кортга тушадиган бошқа теннисчиларнинг исм ва фамилиялари билан танишиб чиққанидан сўнг, уларни барчасини мағлуб қилишга унда ҳечам шубҳа йўқ эди.

Шунинг учун ҳам бу теннисчи финалдан сўнг тезроқ ўйига қайтиш учун самолётга билетни ҳам олдиндан олган эди. У киши ўзига шунчалик ишондики, ўйин давомида бошқаларни енгиш у учун муаммо эмасди. Ниҳоят ўйинлар бошланди. Биз юқорида айтиб ўтган теннисчи ярим финалнинг ўзида мағлуб бўлиб, уйига қайтишга мажбур бўлди. Албатта у самолётга олган билетини бошқага алмаштиришга тўғри келган эди.

Бир куни уйида ўтириб телевизор орқали эшитиб қолдики, барча теннисчилар қайтиб келаётган самолёт авиа ҳалокатга учраб барча спортчилар ҳалок бўлишганди. Бу дустимиз айнан шу самолётга ўтирмагани учун хурсанд бўлди. Ушбу янгиликни эшитгунга қадар, ўйинда ютқазиб қўйгани учун жуда хафа бўлаётган эди. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг эса, ютқазиб ярим финалдан қайтиб келгани учун хурсандчилиги ичига сиғмас эди.

Азизлар, ўзи шундай биз нимадандир хафа бўламиз, Отамиз Худованд эса барчасини яхшиликка айлантира олади. Азизлар, ҳаворийлар китобининг йигирма биринчи бобини ўқиб кўрсангиз, Агав исмли бир пайғамбар Павлус биродаримизни Қуддусга бормаслик учун огоҳлантиради. Шунда Павлусни бошқалар ҳам бормасликка ундайди. Лекин Павлус бир гапни айтгани Муқаддас Китобда ёзилган:

“ Нима қиляпсизлар? Нега йиғлаб, дилимга озор беряпсизлар? Мен Қуддусга бориб асир бўлишгина эмас, Раббим Исо учун ҳатто ўлишга ҳам тайёрман”. Қандай ажойиб гаплар. Азизлар, агар Павлус ўзининг истаги бўйича йўл тутганида эди, балки ушбу огоҳлантиришдан сунг Қуддусга бормаган бўлармиди. Лекин у Раббимиз Исо учун ҳатто ўлимга боришга ҳам тайёр эди. Албатта Раббимиз учун ўлимга бориш ҳаммамиз учун ҳам берилмаган.

Лекин Исо Масиҳ учун ўз жонини фидо қилиш шарафли ўлим деб айтадилар биродарларимиз. Албатта ҳозирги кунда ҳам Худованд учун ажойиб хизмат қилаётган биродарларимиз кўплаб топилади. Улар учун ибодат қилиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Албатта ҳозирги кунда кўплаб биродарларимиз анча муаммоларни бошидан кечиришяпти, кўпларимиз эса ана шу синовлардан ўтиб олдик.

Лекин шахсан мен ишонаман, Худованд ҳеч биримизни энг қийин дамларимизда ҳам ташлаб қўймади. Чунки Худованд Ўз сўзига содиқдир. Азизлар, қийин дамларингизда Худовандга мурожаат қилинг. У албатта эшитади. У ҳар биримиз учун Ўзи душман билан жанг қилади. Ишонаманки ушбу жангда Худованднинг қўли баланд келади. Келгуси эшиттиришларимизгача хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top