2:31

Воизхон 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Ёқубнинг хақиқий ўғли каби у кечанинг барча қўрқинчлари билан курашга дош бера олди ва кутган тонгга эришди.

Ибодатга ҳафсаласизлигимиз учун биз қанчалик кўп йўқотаётганлигимизни фақат қисман, тахминан кўришимиз мумкин. Агар Худо билан яқинроқ алоқада яшашга ўрганганимизда эди, ҳозир қанчалик қашшоқ эканлигимизни яхшироқ билган бўлар эдик.

Бу ерда бизнинг турли беҳуда шикоятларимиз ва гумонларимиз фойдасиз, келажакда ўзимизнинг шахсий мурожаатимизга қатъий аҳд қилиш анча фойдалироқ бўларди.

Биз шундай қилишимиз шарт. Бизнинг чўпонлик фаолиятимиз муваффақиятининг барча сири, шубҳасиз, биз Худонинг марҳаматини излайдиган ўша ибодат кучида ётибди.

Чўпон ўз сирли ибодатида Худодан ёлворадиган қимматбаҳо марҳамат ҳеч нима билан тасвирлаб бўлмайдиган ва таққослаб бўлмайдиган нарсадир. Уни сўзлар билан ифодалагандан кўра ҳис қилиш енгилроқдир.

Бу Худованднинг шудрингидир, бу Худованднинг яқинлиги ҳиссидир. Агар мен буни «муқаддасдан мойланиш» деб атасам, сиз мен нима деб ўйлаётганлигимни тушунасиз.

Лекин бу нима? Мойланиш билан ваъз қилиш нима маънони англатади? Ваъзхоннинг ўзи бу мойланишнинг борлигини жуда яхши ҳис қилади, тингловчи ҳам унинг ваъзхонда йўқлигини тезда пайқайди.

Ҳамма эрталабки тонгнинг нималигини, эрталабки чарақлаган қуёш билан ёришган ҳар бир ўт-ўланда шудрингнинг марвариддек томчилари йилт-йилт товланадиган тоза тонгни билади, бироқ ким уни тасвирлаши, ким уни ўз иродаси билан «чақириши» мумкин?

Мана шунда руҳий мойланишнинг сири ётибди; биз уни ҳис қиламиз, лекин бошқаларга тушунтириб бера олмаймиз. Агар ваъзхон ўз тингловчиларида ўша кайфиятни ҳиснинг сохта илиқлиги билан уйғотишга ҳаракат қилса, у ҳолда у тингловчиларини алдаяпти, холос.

«Сохта меҳрни кўрсатиш ярашмайди ва унинг фош қилиниши осондир, лекин ҳақиқатдан ҳам уни ҳис қилиш ва бошдан кечириш тингловчиларнинг қалбига энг яхши ва осон йўлдир», — дейди Ричард Сесиль.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top