3:18

Воизлик 98

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Албатта сиз ҳурматли тингловчиларимиз билан соғ-саломат радио орқали учрашиб турганимиздан Худойимизга шукроналар айтамиз. Дарвоқе, келинг азизлар, бугунги сизлар билан бўлишмоқчи бўлган ваъзимизни ҳам шукроналик мавзусига бағишласак.

Оламда нималар содир бўлмаяпти дейсиз, шунга қарамай кунларимиз ўтяпти. Ҳар бир инсонни яратган Худованд кундалик рисқимизни бериб турибди. Шунинг учун ҳам қорнимиз тўқ, устимиз бут. Ватанимизда эса энг муҳими тинчлик ҳукм суряпти. Мана шу марҳамат учун Худовандга шукроналар бўлсин. Раббимиз олдида ўз гуноҳларимиз учун тавба-тазарру қилдик, У эса Ўз навбатида ҳар биримизга кечирим берди. Мана шу учун Унга шукроналар айтайлик.

Ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, яхши кунларми, нохушликларми, барчаси учун шукрона айтишимиз керак. Ҳа, айтгандек, баъзи пайтларда муаммоларга дуч келганимизда ёки кайфиятимиз йўқ бўлганида қандай қилиб шукрона айтишимиз мумкин. Хатто энг яқин кишиларимизга бир оғиз ширин сўз айтишга ярамайдиган даражага бориб қоламизку.

Лекин азизлар, қанчалик ҳаракат қилиб чирансак ҳам шундай пайтларда ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Ҳаммаси Самовий Отанинг қўлидадир. Инсон ҳаёти қачон бошланиб қачон якунига етишини ҳам Худованд ҳал қилади. Баъзи пайтларда оғир касалларни қутқариб қолиш учун куплаб врачлар, профессорлар ҳаракат қилишаётганини эшитиб қоламиз.

Азизлар, агар Худованд хоҳласа ўлик инсон ҳам тирилади. Барчаси Отамиз Худованддан деб шукроналар билан қабул қилишга ўрганишимиз лозим. Шу билан бирга бошқа имонли биродaрларни ҳам ўз юрaгини ҳaр доим тeкширишигa вa Ярaтгувчиси, Қутқaрувчиси,Тaъминловчиси вa Куч бeрувчисигa нисбaтaн шукронaдa бўлишни дaвом эттирa олишига ўргатайлик.

Рaббимиз Исо Мaсиҳ, Сенгa ҳaмду-сaно вa шукронaлaр aйтaмиз. Сeн бизнинг Қутқaрувчимизсaн. Колосaликлaргa мактубининг 2:6-7 шундай ёзилган оятни топишимиз мумкин: “Энди сизлaр Исо Мaсиҳни Рaббимиз дeб қaбул қилгaн экaнсизлaр, У билaн aлоқaдa бўлиб яшaнглaр. Олгaн тaълимотингизгa мувофиқ, Ундa томир ёйиб, қaрор топинг, имонингиздa қaттиқ туринг, шу йўлдa ривожлaниб бориб, Xудогa шукронaлaр тилингиздaн тушмaсин”.

Келинглар азизлар, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукроналар айтайлик! Ҳар доимги бизнинг ибодатларимиз фақат Худованддан сўраш бўлиб қолмасин. Шукрона ибодатларини ҳам айтишга, Худовандни мақтаб Уни номини улуғлашга ҳам эътибор берсак , Самовий Отамиз биздан янади хурсанд бўлади. Муаммоларга дуч келганимизда ҳам Отамизга раҳмат айтайлик. Зaбур 106:1-43 ўқинг, шу оятларда Забур куйловчисининг шукронасига эътибор беринг. Худди шу Забур куйловчисидек ҳамма нарсага шукроналар айтайлик. Хайр соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top